Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Сенат раиси АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси билан учрашди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Сенат раиси АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси билан учрашди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Келли Кюрри билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Сенат манбасига кўра, суҳбат давомида Ўзбекистонда хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш, Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётида уларнинг ролини ошириш юзасидан олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида кенг қамровли ахборот тақдим этилди. АҚШ томони Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия фаолияти тўғрисида маълумот олди, шунингдек мазкур йўналишда икки томонлама ҳамкорлик бўйича таклифлар билдирилди.

АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси хотин-қизлар ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш масалаларида Ўзбекистон-Америка муносабатларини ривожлантиргани учун Олий Мажлис Сенатига ўз миннатдорлигини билдирди.

Келли Кюрри Президент Ш.Мирзиёев олиб борилаётган сиёсатни юқори баҳолади, АҚШ ҳукумати Ўзбекистоннинг гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларни мамлакатнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётига кенг жалб қилишни рағбатлантириш, Ўзбекистонда афғонистонлик хотин-қизларни ўқитиш дастурларини тарғиб қилиш соҳасидаги саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Давлат департаменти вакили таъкидлаганидек, нафақат эркаклар, балки асосан аҳолининг заиф қатламларини ташкил этувчи аёллар ҳам жабр кўрган мажбурий меҳнатни йўқ қилишда Ўзбекистон ҳукумати эришган улкан ютуқлар алоҳида эътиборга лойиқ.

Бундан ташқари, Келли Кюррининг фикрича, мамлакатимизда Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия ташкил этилиши ва «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Қонун қабул қилиниши бошланган ўзгаришлар давомийлигидан ва мамлакат раҳбарияти Ўзбекистоннинг янги қиёфасини мустаҳкамлашга ва ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга қаратилган ислоҳотларни давом эттиришга қатъий қарор қилганидан яққол дарак беради.

Келли Кюрри, шунингдек, «Марказий Осиё мамлакатлари раҳбар аёллари мулоқот» норасмий платформа яратилганини қутлади ва Афғонистоннинг ушбу форматга жалб этилганини мамнуният билан қайд этди.

Афғонистон аёллари учун Ўзбекистонда таълим дастурларини амалга оширишга қаратилган республиканинг саъй-ҳаракатлари ижобий баҳоланди: «Афғонистон Ислом Республикаси аёлларини қўллаб-қувватлаш масаласида Ўзбекистон етакчилик қилгани учун, шунингдек, Ўзбекистон, Афғонистон ва АҚШ уч томонлама форматидаги ҳамкорлик ривожи учун миннатдормиз», деди у.

Америка томони таъкидлаганидек, АҚШ ҳукумати ушбу соҳада мамлакатимизда амалга оширилаётган қатъий ислоҳотларни олқишлайди. Унинг фикрича, ислоҳотлар аллақачон нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиё минтақасида хотин-қизлар фаоллигини оширишнинг чинакам драйверига айланмоқда.

«C5+1» платформаси доирасида аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш лойиҳаси бошланди, бу лойиҳа биринчи навбатда Ўзбекистон ва Қозоғистон томонида биргаликда амалга оширилади. Шу билан бирга, «DFC»Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг қонунчилик базасини такомиллаштириш лойиҳасини ишга туширади.

DFC вакили Ч.Уоллес таъкидлашича, уларнинг ҳозирги молиялаштириш ёндашуви «ақлли иқтисодиёт» тамойилларига асосланади. У хотин-қизларга тегишли бўлган, улар томонидан бошқариладиган ва қўллаб-қувватланадиган тадбиркорлик билан боғлиқ операцияларда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини тадбиркорлар сифатида кенгайтиришни назарда тутади.

«DFC» вакили Ч.Уоллес Ўзбекистондаги хотин-қизларга мўлжалланган реабилитация марказлари (шелтерлар) ва АҚШдаги шелтерлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.

/«Дунё» АА/.