Сенат раиси БМТнинг янги доимий мувофиқлаштирувчисини қабул қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси Роли Астхана билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатаси ахборот хизмати маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистоннинг БМТ билан ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, миллий барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш масалалари муҳокама қилинди.
БМТ вакилига Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, гендер тенгликни таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида маълумот берилди.
Гендер масалалари бўйича ҳамкорликнинг турли жиҳатлари, хусусан, аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, уларнинг касбий ва шахсий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шароит яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар муҳокама қилинган масалалар бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.
«Дунё» АА