Сенат раиси Европа парламент делегациясини қабул қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Сенатда Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоеванинг Европа парламентининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси раиси Дэвид Макаллистер бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатаси ахборот хизмати маълумотига кўра, томонлар Европа Иттифоқи билан алоқалар, хусусан, парламентлараро муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Қайд этилганидек, мамлакатларнинг парламент аъзолари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида мунтазам равишда делегациялар ташрифлари амалга оширилмоқда, парламент аъзолари қонун ижодкорлиги фаолиятини ўрганиб, ўзаро тажриба алмашмоқда.
Дэвид Макаллистер Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликка эътибор қаратаётганини, шу жумладан, Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли соҳаларда шериклик ва ҳамкорлик алоқалари изчил ривожланаётганини қайд этди.
Хусусан, «Ўзбекистон Президентининг мамлакатни тўғри йўналтириш юзасидан амалга ошираётган саъй-ҳаракатлари туфайли биз ушбу ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз», – дея таъкидлади у.
Ўзбекистон Европа Иттифоқининг GSP+ рўйхатига киритилгани ва ушбу имтиёзлар тадбиркорлар учун яхши имкониятлар очишига ҳамда Ўзбекистонинг экспорт салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Шунингдек, томонлар ўзаро қизиқтирган масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.
«Дунё» АА