Сенат Раиси ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш мақсадида пойтахтимизнинг Олмазор туманида бўлди.
Ташриф давомида туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнлари, таълим муассасалари, ижтимоий объектлардаги шарт-шароитлар, бандлик масалаларига эътибор қаратилиб, маҳалла фаоллари ва аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди.
Сенат Раиси «Зиёкор» маҳалласи ҳудудида янги барпо этилган 420 ўринга мўлжалланган «Kelajak bolalari» номли 20-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлди. Болалар боғчасида яратилган шароитлар билан танишиш жараёнида тарбияда узвийликка эътибор қаратиш, фарзандлар онгига миллий қадрият ва анъаналарни сингдириб бориш бўйича тавсиялар берилди.
Олмазор тумани ҳудудида яшил боғлар барпо этиш, экологик вазиятни яхшилаш юзасидан ҳам амалий чоралар кўрилмоқда. Бунинг учун туманда манзарали дарахт ва бута кўчатлари, мавсумий гуллар турларини етиштириш учун махсус иссиқхона ташкил этилган.
«Olmazor Garden» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан танишилди. Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур иссиқхонада етиштирилган кўчатлар туман маҳаллаларига етказиб берилади. 50 та иш ўрни яратилган иссиқхонада соҳанинг сир-асрорларини ўргатишга мўлжалланган ўқув курслари ҳам ташкил қилинган.
Тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш бугун давлат сиёсатининг муҳим йўналишига айланди. Туманда айни шу мақсадда ташкил этилган «Art-Shosh» – миллий ҳунармандчилик мактаби ва замонавий ишлаб чиқариш маркази фаолияти билан танишув чоғида камбағалликни қисқартириш, аҳолини даромадли иш билан таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди.
40 та иш ўрни яратилган марказда асосан миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, жумладан, ёғоч ўймакорлиги, миниатюра, наққошлик йўналишларида ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Шу билан бирга, миллий ҳунармандчиликка ўқитишга асосланган «устоз-шогирд» мактаби фаолият юритаётир.
«Зиё» маҳалласи ҳудудидаги «Республика уруш ва меҳнат фахрийлари панционати»да эса Сенат Раиси ёши улуғ кексалар ва муассаса ходимлари билан самимий суҳбатлашди. Панционатда ташкил этилган Наврўз сайлида иштирок этди.
Шу ернинг ўзида «маҳалла еттилиги» томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳам таҳлил қилинди.
Муқаддас Рамазон ойида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, ёрдам кўрсатиш халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятлари саналади.
Сенат Раиси Олмазор туманига ташрифи давомида Олимпия, Гуручариқ ва Хастимом маҳаллаларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди.