Сенат Раиси Марказий Осиё давлатлари етакчи аёллари мулоқотининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Марказий Осиё давлатлари етакчи аёллари мулоқотининг навбатдаги йиғилиши видеокоференцалоқа шаклида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Мулоқот иштирокчилари Марказий Осиё давлатлари томонидан гендер тенгликни таъминлаш бўйича сиёсатни амалга оширишда эришилган ютуқлар юзасидан фикр алмашди.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, анжуманда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева маъруза билан иштирок этди.
Муҳокамалар давомида Танзила Нарбаева 2022 йилда платформага Туркманистонни раислик қилаётгани билан табриклаб, иш фаолиятига улкан муваффақиятлар тилади. Шунингдек, Сенат раиси Мулоқот доирасида Марказий Осиёда гендер тенгликни таъминлашда сезиларли ютуқларга эришилгани, аёллар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилганини қайд этиб ўтди.
Ўз навбатида БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Наталья Герман мулоқот платформаси жаҳон миқёсида тобора танилиб бораётганини, бунда платформага Ўзбекистон раислик қилган давр улкан аҳамият касб этишини таъкидлади.
«БМТ-Аёллар» тузилмасининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Алия Эл-Яссир эса Ўзбекистоннинг мулоқотга раислиги ва аёлларни қўллаб-қувватлаш масаласида минтақада етакчилик қилаётгани платформани муҳим сиёсий даражага олиб чиққанини алоҳида эътироф этди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтадиган бўлсак, Ўзбекистон 2021 йилда Марказий Осиё давлатлари етакчи аёллари мулоқотига раислик қилиб, ушбу давр мобайнида 12 та турли тадбир ташкил этилган ва 8 та муҳим ҳужжат қабул қилинишига эришилган.
Йиғилиш кун тартибига мувофиқ Марказий Осиё давлатлари етакчи аёллари мулоқоти фаолияти тўғрисидаги Низом лойиҳаси ҳамда платформанинг 2022 йилдаги иш режаси муҳокама қилинди.
«Дунё» АА