Сенат раиси МДҲ ПА халқаро кузатувчиларини октябрь ойида бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловларни кузатиб боришда иштирок этишга таклиф қилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ Парламентлараро ассамблеяси (ПА) Кенгашининг йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, Кенгаш йиғилишида Ҳамдўстлик мамлакатларидаги сайлов жараёнларини мониторинг қилишга катта эътибор қаратилди. Хусусан, Россия ва Озарбайжондаги президентлик сайловлари ҳамда Беларусдаги парламент сайловини мониторингида Парламентлараро ассамблея халқаро кузатувчилари фаолияти кўриб чиқилди.
Йиғилиш иштирокчилари МДҲ ПАнинг сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик ҳамда мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияларининг фаолияти тўғрисидаги маълумотларни тингладилар.
Парламент аъзолари миллий делегацияларнинг барча мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда МДҲ Парламент ассамблеясида кузатувчи мақоми тўғрисидаги низом лойиҳасини ҳам маъқулладилар. Шунингдек, бир қатор бошқа ҳужжатлар ҳам тасдиқланди.
Ўзбекистон делегацияси раҳбари МДҲ ПА халқаро кузатувчиларини жорий йилнинг октябрь ойида мамлакатимиз Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларни кузатиб боришда иштирок этишга таклиф қилди.