Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Сенат раиси Танзила Норбоева: Парламентлараро ҳамкорлик - халқлар ва миллатлар ҳамкорлиги ва ҳамжиҳатлигидир

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Сенат раиси Танзила Норбоева: Парламентлараро ҳамкорлик - халқлар ва миллатлар ҳамкорлиги ва ҳамжиҳатлигидир

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик» халқаро форумининг якуний сессиясида нутқ сўзлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси раҳбари ўзинг якуний cўзида қуйидагиларни таъкидлади:

— Ҳурматли форум иштирокчилари, қадрли дўстлар!

Икки кун давомида сиз билан Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишнинг долзарб масалалари тўғрисида фикр алмашдик. Бунда, парламент иштироки ва назоратини кучайтириш, миллий миқёсдаги стратегияларни глобал мақсадлар билан уйғунлаштириш, оқилона молиялаштириш, статистика ва баҳолаш ишларини тизимли йўлга қўйиш билан боғлиқ устувор вазифалар кўриб чиқилди.

Тўпланган тажриба ва эришилган натижалар, мавжуд муаммолар ҳамда уларни ҳал қилишнинг самарали ечимлари ҳамда истиқболдаги вазифалар муҳокама қилинди.

Мазкур йўналишда фуқаролик жамияти институтлари ва кенг жамоатчилик иштирокини фаоллаштириш, гендер йўналтирилган сиёсат ва ёшлар ҳаракатларини рағбатлантириш долзарб аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди.

Коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва у билан боғлиқ иқтисодий-ижтимоий муаммолар барқарор ривожланишнинг барча кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатганлиги, айрим давлатларда ҳали ҳамон ушбу вазият сақланиб қолаётганлиги парламент аъзолари ва халқаро экспертлар томонидан алоҳида хавотир билдирилди.

Айниқса, миллий маблағларни самарали сарфлашда, уларни аҳолининг энг заиф гуруҳлари эҳтиёжларига йўналтирилишини таъминлашда парламент назоратини кучайтириш зарурлиги масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Бу борада Бюджет лойиҳасини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишда фуқаролар, мустақил экспертлар ва кенг жамоатчиликни жалб этиш ниҳоятда зарур.

Барқарор ривожланиш бўйича юқори даражадаги сиёсий форум мамлакатларнинг эришган натижаларини халқаро ҳамжамиятга етказишда, ўзаро тажриба алмашишда, зарур тавсияларни ишлаб чиқиш ва ташаббусларни илгари суришда муҳим мулоқот майдони бўлиб хизмат қилмоқда.

Муҳокамалар давомида парламентлар ушбу мулоқот майдонидан самарали фойдаланиши, форумда тақдим этиладиган Ихтиёрий миллий ҳисоботларни тайёрлашда фаол иштирок этишлари зарурлиги таъкидланди.

Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентларнинг ролини янада ошириш, парламент назорати самарадорлигини мустаҳкамлаш ҳамда инсон ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси махсус резолюциясини қабул қилиш таклифи кўплаб парламент аъзолари ва хорижий экспертлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Ушбу кенг қамровли муҳокама ва мунозараладан шундай умумий хулосага келиш мумкинки, бугун Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик ниҳоятда муҳим.

Парламент халқ вакиллиги экан, демак парламентлараро ҳамкорлик бу – халқлар, миллатлар ҳамкорлиги, бирдамлиги демакдир.

Глобал форум орқали сиз билан биргаликда ушбу йўлдаги илк қадамни қўйдик. Ва бу қадам азалдан илм-маърифат ва эзгу ғоялар марказларидан бири сифатида дунёга танилган Бухорода қўйилганида ҳам ўзига хос рамзий маъно бор.

Шу маънода, глобал Форум якуни бўйича эътиборингизга ҳавола этилган Бухоро декларацияси Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро ҳамкорликнинг муҳим жиҳатларини қамраб олган.

Ўйлайманки, форум иштирокчилари декларация лойиҳасини маъқуллайдилар ва мазкур ҳужжат глобал ҳамкорлигимиз, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимизнинг янги даври бошланишига асос бўлади.

Агар тадбиримиз иштирокчиларида Бухоро декларацияси лойиҳаси бўйича қўшимча фикрлар бўлмаса, уни асос учун қабул қилдик деб, ҳисоблаймиз.

Биз икки ҳафта давомида барча мамлакатлар парламентларидан ушбу Декларация юзасидан қўшимча таклиф ва тавсияларни тақдим этишларини сўраб қоламиз ва уни амалга оширишга биргаликда киришамиз.

Биз ушбу форумни ҳар икки йилда ўтказишни, ушбу даврда ҳамкорликда амалга оширган ишларимизни, эришган ютуқларимизни, шунингдек минтақавий ва глобал миқёсда юзага келаётган муаммоларни муҳокама қилиб боришни ҳамда аниқ натижаларга йўналтирилган ҳамкорликдаги дастурларни қабул қилишни таклиф этмоқчимиз.

Қадрли форум иштирокчилари!

Барқарор ривожланиш мақсадлари доимий мулоқот ҳамда фаол ҳаракатни тақозо этади.

Бугунги форум ҳамкорлигимизнинг бошланиши! Мақсадларимиз эса кўп.

Барчангизга форумдаги фаол иштирокингиз учун халқ вакиллари, яъни парламентимиз аъзолари номидан миннатдорлик билдирамиз.

/«Дунё» АА/.