Сенат Раиси Туркия Буюк миллат мажлиси делегациясини қабул қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Олий Мажлис Сенати Раиси, Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси раиси Танзила Нарбоева кеча мамлакатимизга ташриф буюрган Туркия Буюк миллат мажлиси Имкониятларда гендер тенглик комиссияси раиси Фатма Аксал бошчилигидаги делегация билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Парламент юқори палатаси Ахборот хизмати маълумотига кўра, Сенат Раиси давлатимизда амалга оширилган туб сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, шунингдек гендер тенгликни таъминлаш борасида амалга оширилган ишларга тўхталиб, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида барча соҳаларда, шу жумладан, парламентлар ўртасида ҳамкорлик янги босқичга кўтарилганини таъкидлади.
Учрашувда икки мамлакат ўртасида парламентлараро ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Фатма Аксал мамлакатимиз катта ютуқларга эришаётганини, давлатларимиз ўртасидаги қардошлик ришталари янада мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлаб, бугун Ўзбекистон ва Туркия ишончли стратегик ҳамкор мамлакатлар ҳисобланишини қайд этди.
Мамлакатимизда хотин-қизлар масалаларига эътибор кучайгани, аёллар ва эркаклар учун тенг имкониятлар яратилаётгани, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, хотин-қизларга нисбатан зўровонлик ҳолатларини бартараф этиш, имконияти чекланган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалий ишлар олиб борилгани ҳамда 2021 йилда Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотига Ўзбекистон раислик қилгани алоҳида таъкидланди.
Учрашувда савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, икки мамлакат учун ҳар жабҳаларда устувор бўлган йўналишларда, жумладан хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини рўёбга чиқариш борасида ҳамкорлик ўрнатиш, мамлакатлар ҳудудлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш орқали самарали ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.
Шунингдек, учрашувда ўзаро қизиқиш уйғотган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
/“Дунё” АА/.