Сенат Раиси учинчи Евросиё аёллар форумида Ўзбекистоннинг хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш бўйича тажрибасини тақдим этди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация Санкт-Петербург (Россия) шаҳрида бўлиб ўтган учинчи Евросиё аёллар форумининг «Тинчлик ва ишонч дипломатиясини ривожлантиришда аёллар миссияси» деб номланган ялпи мажлисида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, Евросиё аёллар форумининг ялпи мажлисини Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко очиб берди.
Тадбирда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева сўзга чиқди. Ўзбекистон парламентининг юқори палатаси раҳбари иштирокчиларни давлатмиз раҳбари раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг асосий натижалари, сиёсий ташаббуслар, шунингдек, мамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари ҳақида хабардор қилди.
Ўзбекистонда гендер сиёсатини амалга ошириш ва хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари даражасига кўтарилгани таъкидланди.
Шунингдек, Ўзбекистон томони хотин-қизлар ҳуқуқлари ва гендер тенгликни халқаро ҳамжамиятда тарғиб қилиш бўйича тажриба алмашишга ва бошқа давлатларнинг бу борадаги илғор амалиётини ўрганишга тайёрлиги билдирилди.
Ялпи мажлис иштирокчилари 2022 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Жаҳон мамлакатлари парламентлари аёл спикерларининг навбатдаги 14-саммитига таклиф этилди.
Тадбир давомида сўзга чиққан бошқа давлатлар делегациялари раҳбарлари пандемия оқибатларини бартараф этиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни тарғиб қилиш, барқарор ривожланишга эришиш бўйича ўз мамлакатлари тажрибаси билан, шунингдек, амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари билан ўртоқлашди.
Мажлис якунлари бўйича гендер тенгликни мустаҳкамлашга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди.
«Дунё» АА