Сенат раиси: Ўзбекистон БМТнинг Хотин-қизлар ҳолати бўйича комиссияси фаолиятини тўла қўллаб-қувватлайди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк шаҳридаги қароргоҳида БМТ Хотин-қизлар ҳолати бўйича комиссиясининг 66-сессиясида онлайн тарзда иштирок этди ва мурожаат йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, 14-25 март кунлари оралиғида бўлиб ўтаётган мазкур сессияда БМТга аъзо 180 дан ортиқ давлатларнинг вакиллари анъанавий ва онлайн тарзда иштирок этмоқда.
Сессиянинг иқлим ўзгариши, атроф-муҳит ва талафотлар хавфини камайтиришга қаратилган сиёсий чоралар ва дастурларни илгари суришда хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Ўзбекистон Сенати раиси ўз мурожаатида Ўзбекистон конструктив мулоқот учун асосий ҳукуматлараро форум ва БМТ доирасида гендер масалалар бўйича асосий мувофиқлаштирувчи орган сифатида Комиссия фаолиятини тўла қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришни назарда тутиши, бу давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири эканлиги, гендер масалаларида эришилаётган маваффақият ва натижалар алоҳида қайд этилди.
Жумладан, шу йилнинг январь ойида қабул қилинган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида хотин-қизлар масаласи, уларни келгусида ҳам жамият ҳаётида фаоллигини ошириш ва қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланганлиги таъкидланди.
Шу билан бирга, мамлакатдаги ислоҳотлар жараёнида аёллар иштироки ва ролини янада ошириш мақсадида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Миллий дастур тасдиқлангани ва унинг мақсадлари 2022-2025 йилларга мўлжалланган «БМТ-аёллар» стратегик режаларида назарда тутилган мақсадларга тўла мос келиши алоҳида қайд этилди.
Бундан ташқари, экологиядаги ўзгаришларга ҳам эътибор қаратилди. Жумладан, ушбу муаммоларни ҳал этишда давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ва янги ташаббуслар сессия иштирокчиларига етказилди.
Хусусан, бу борада қайта тикланувчи энергиялардан фойдаланиш кўламини кенгайтириш, «Яшил иқтисодиёт»га ўтиш, Оролбўйи минтақасини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, уларни амалиётга жорий этишда хотин-қизлар ролини ошириш, аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларга урғу берилди.
Шунингдек, долзарб мавзу бўйича бошқа таклиф ва мулоҳазалар ҳам билдирилди.
«Дунё» АА