Сенат раисининг биринчи ўринбосарига Япония ташқи ишлар вазирининг табрик хати топширилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Япония элчиси Ёшинори Фуджияма билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, сиёсат, таълим, маданий, гуманитар соҳаларда стратегик ҳамкорлик муносабатлари, парламентлараро алоқалар билан бир қаторда илм-фан, таълим ва инновациялар бўйича ҳамкорлик ҳам жадал ривожланаётгани қайд этилди.
Хусусан, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг илмий ва ўқув жараёни ҳам икки мамлакат муносабатларининг фаоллашувида иштирок этишга қаратилган. Таълим даргоҳида Япониянинг нуфузли университетлари билан талабалар алмашиш дастурлари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Япониянинг Нагоя, Цукуба, Хоккайдо, Васеда, Вакаяма каби 5 та университети билан ҳамкорлик ўрнатилган. Бундан ташқари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Япония тадқиқотлари таҳлилий маркази фаолият кўрсатмоқда.
Томонлар 2022 йилда мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш доирасида «Японияда Ўзбекистон йили» ва «Ўзбекистонда Япония йили»ни ҳамкорликда ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича тайёр эканини билдирди.
Шунингдек, учрашув доирасида Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевга икки томонлама алоқаларни янада чуқурлаштириш ҳамда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантириш йўлидаги кўп йиллик самарали хизматлари учун Япония императорининг олий мукофоти «Чиқаётган қуёш Катта Кордон ордени» (Grand Cordon of the Order of the Rising Sun) билан тақдирлангани муносабати билан Япония ташқи ишлар вазири Тосимицу Мотэгининг йўллаган табрик хати топширилди.
/«Дунё» АА/.