Сенатда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Германия ўртасида миграция ва мобиллик бўйича ҳукуматлараро битимнинг аҳамияти қайд этилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Кеча Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Германия Меҳнат ва ижтимоий масалалар вазирлиги парламент давлат котиби Анетте Крамме билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, учрашувда икки томонлама ҳамкорликка оид кенг кўламли масалалар, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва парламентлараро алоқаларни ривожлантиришга доир масалалар муҳокама қилинди.
Германия вакиллари Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.
Мулоқот давомида икки мамлакат ўртасида миграция ва мобиллик бўйича ҳукуматлараро битимнинг аҳамияти муҳокама қилинди. Товарларни барқарор етказиб бериш занжирини йўлга қўйишга эътибор қаратилди. Меҳнат ва бандлик соҳасида ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга келишиб олинди.