Сенатда Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича комиссияси ташкил этилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча ўз ишини бошлаган Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида Сенатнинг Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, мажлисда сенаторлар Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 16-18 декабрь кунлари Корея Республикасига амалга оширган давлат ташрифи мамлакатлар ўртасидаги муносабатларда янги босқич бўлганини ҳамда ҳамкорликни стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига олиб чиққанини таъкидлади.
Давлатимиз раҳбарининг ташрифи якунларига кўра туб бурилиш ясайдиган кенг кўламли келишувларга эришилганига урғу берилди.
Жумладан, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати, фармацевтика, геология, IT-технология, “яшил” энергетика каби соҳаларда қиймати 5 млрд доллардан ортиқ бўлган инвестиция ва молиявий битимларнинг катта пакети имзоланди.
Ташриф чоғида халқ дипломатиясининг муҳим элементи сифатида парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Давлат ташрифи якунлари бўйича давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори қабул қилинди, унда амалий ҳаракатларнинг учта режаси (“йўл хариталари”) назарда тутилди.
Муҳокамалар доирасида сенаторлар олий даражадаги ташрифлар чоғида эришилган келишувлар ижроси устидан тизимли парламент назоратини ўрнатиш, вазирлик ва идораларнинг бу борадаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ва юзага келаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш муҳимлигини таъкидлади.
Шу муносабат билан Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича Сенат комиссиясини тузиш ташаббуси таклиф этилди.
Қонун ижодкорлиги ва назорат фаолияти соҳасида тажриба алмашиш, Жанубий Корея молия институтлари томонидан молиялаштириладиган лойиҳалар самарадорлигини ўрганиш, Жанубий Корея билан амалга ошириш режалаштирилган инвестиция лойиҳалари бўйича вазирлик ва идораларнинг таклифларини кўриб чиқиш, шунингдек, минтақалараро алоқаларни ўрнатиш ва кенгайтириш, икки томонлама муносабатларнинг ривожланиш динамикасини таҳлил қилиш мазкур тузилманинг асосий вазифалари бўлиши керак.
Сенаторлар, шунингдек, икки томонлама парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун майдон яратилиши мамлакатлар ўртасидаги келишувлар асосида қўйилган вазифалар ижроси юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳисоботлари ва ахборотини эшитиш имконини беришини ҳам таъкидлади.
Муҳокама якунлари бўйича Сенат қарори қабул қилинди. Унга кўра сенаторлар ва тегишли вазирлик ҳамда идоралар, компаниялар ва фуқаролик жамияти институтлари раҳбарлари киритилган Комиссиянинг Низоми ҳамда шахсий таркиби тасдиқланди.
/«Дунё» АА/.