Сенати раиси ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича ваколатхонасининг минтақавий директори билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева кеча ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича ваколатхонасининг минтақавий директори Афшон Хон билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, учрашувда Афшон Хон Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, таълим соҳасини ривожлантириш ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли самарали ислоҳотларга юксак баҳо берди.
Тарбия, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, болалар меҳнатига барҳам бериш, уларнинг жисмоний, ақлий ва маънавий тарбиясини такомиллаштириш, шунингдек, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва яхшилаш бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Мамлакат ҳукуматининг болаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг билим олиши, касб-ҳунарли ва уй-жойли бўлиши учун имконият яратиш ҳамда уларни ишга жойлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлари эътироф этилди.
Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг бошқа йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.
«Дунё» АА