Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Сeнаторлар ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари Ташқи ишлар вазирлигининг иқтисодий дипломатия соҳасидаги фаолияти билан танишди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Сeнаторлар ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари Ташқи ишлар вазирлигининг иқтисодий дипломатия соҳасидаги фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва халқ депутатлари вилоят кенгашлари аъзолари, бугун 29 июль куни Ташқи ишлар вазирлигининг 2020 йилнинг биринчи ярмида иқтисодий дипломатия соҳасидаги фаолияти натижалари билан танишди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақсад – ташқи иқтисодий алоқалар бўйича Ташқи ишлар вазирлиги ва маҳаллий ҳокимият органлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатини ўрганиш ва унинг самарадорлигини оширишга қаратилган янги амалий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат, дейилади ТИВ хабарида.

Тадбирда ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳомжон Неъматов сўзга чиқиб, йиғилганларни Ташқи ишлар вазирлигининг хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва экспортни ривожлантириш борасидаги фаолияти тўғрисида хабардор қилди.

Унинг сўзларига кўра, идоралараро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташаббуси билан “Мувофиқлаштирувчи гуруҳ” кўринишида жорий этилган янги механизм “дипломатик ваколатхоналар-вазирликлар-ҳокимликлар” йўналиши бўйича тўғридан-тўғри ва тезкор маълумот алмашишни ўз ичига олади.

Йил бошида ҳар бир ҳудудга қўшимча равишда 10 та дипломатик ваколатхона бириктирилгани таъкидланди. Бундан ташқари, Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ходимлари республиканинг ҳар бир туман ва шаҳарларига бириктирилган, улар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда маҳаллий ҳокимият органларига ташқи иқтисодий ҳамкорлик масалаларини илгари суришда ёрдам беришмоқда.

Масалан, жорий йилнинг апрель-июнь ойларида элчихоналарнинг бевосита ёрдами билан умумий қиймати 513 миллион АҚШ долларига тенг 492 та янги экспорт шартномалари тузилди.

Хорижий инвестицияларни жалб қилиш соҳасида дипломатик ваколатхоналар Фарғона, Наманган, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда умумий қиймати 814 миллион АҚШ долларига тенг 106 та лойиҳани ишлаб чиқдилар, уларни чет элда яшаётган ватандошлар иштирокида амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Илҳомжон Неъматов Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатимизда «СОВИД-19» пандемиясининг оқибатларини юмшатиш бўйича аниқ мақсадли ишларни амалга оширганини таъкидлади. Хусусан, жами 11,6 миллион долларлик гуманитар юклар ҳамда молиявий ва техник ёрдам жалб этилди.

Бундан ташқари, Бухоро ва Сирдарё вилоятларининг зарар кўрган ҳудудларига ёрдам бериш учун Ўзбекистоннинг чет элдаги элчихоналари 700 минг доллар миқдорида беғараз ёрдам кўрсатдилар.

Учрашувда Андижон, Қашқадарё, Хоразм, Сирдарё, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг вакиллари сўзга чиқиб, ташқи иқтисодий алоқалар бўйича ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш борасида аниқ таклифларни билдирди.

ТОШКЕНТ, 29 июль. /“Дунё” АА/