Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Сергей Лебедев: Ўзбекистон Президенти сайлови - бутун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги макони учун муҳим воқеа

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Сергей Лебедев: Ўзбекистон Президенти сайлови - бутун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги макони учун муҳим воқеа

Хабар берилганидек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси— Ижрочи котиби Сергей Лебедев мамлакатимизда 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловини кузатиш мақсадида Ўзбекистонга келди. У МДҲ Ижроия қўмитаси кузатувчилари миссиясига раҳбарлик қилмоқда.

Сергей Лебедев бугун Марказий сайлов комисияси раиси Зайниддин Низамходжаев билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон сайлов қонунчилигидаги янгиликлар, Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди. Сайлов кампанияси тадбирлари Сайлов кодекси талаблари ва демократик принципларга мувофиқ амалга оширилаётгани таъкидланди.

Қайд этиш жоиз, МДҲ Ижроия қўмитаси халқаро кузатувни ташкил қилишда катта тажриба, шунингдек, сайловларни кузатиш бўйича ривожланган ҳуқуқий базага эга.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси таклифига биноан, МДҲ Ижроия қўмитаси кузатувчилари миссияси 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиб боради. Миссия Ўзбекистонга ташрифи мобайнида республикамизнинг қатор сайлов участкаларида бўлиб, сайловлар юзасидан ўзининг тегишли хулосалари ва тавсияларини беришни режалаштирган.

Учрашувда МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби сайловни демократик, эркин ва ошкора ўтгазишда муваффақиятлар тилади.

Тадбирдан сўнг Сергей Лебедев ОАВ ходимларига берган интервьюсида қуйидагиларни қайд этди:

«МДҲнинг Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш бўйича миссияси шу йил 29 сентябрь куни ўз фаолиятини бошлади. Вакилларимиз деярли барча сайлов округларида бўлди. Сайлов кампанияси уюшқоқлик билан ўтаётганини кўриб турибмиз. Сайлов участкаларини яхши лойиҳалаштирилгани, сайлов комиссиялари аъзоларининг пухта тайёргарлигини қайд этишни истардим. Мамлакатнинг сайлов қонунчилигидан келиб чиқиб, кузатувларимизни Ўзбекистонга келишдан олдин ҳам олиб борганмиз. Шу боис Минск ва Москвадаги МДҲ қароргоҳида бўлган пайтимда ҳам сайлов кампаниясининг боришини диққат билан кузатдим.

Жорий сайловга катта эътибор қаратилаётганини кўряпмиз. МДҲда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган сайловга қизиқиш ошганини таъкидлашдан мамнунман. Чунки Ўзбекистон сўнгги йилларда Ҳамдўстликдаги иштирокини жадаллаштирди. Ўзбекистон коронавирус пандемиясига қарамай, 2020 йилда МДҲга раисликни муваффақиятли ўтказди. Ўзбекистон раислигида МДҲнинг энг юқори форумлари, шунингдек, иқтисодий ва бошқа тадбирлар ўтказилди. МДҲга аъзо Россия ва бошқа давлатларни бу жиҳат қувонтиради.

Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан алоқалари барқарорлашди. Энди у дўстона, ўзаро манфаатли, конструктив муносабатлар, умумий муаммоларни биргаликда ҳал қилишга қаратилган.

МДҲ Ижроия қўмитаси раиси сифатида ҳозирги вақтда МДҲ маконида мавжуд бўлган барча муаммоларни ҳам иқтисодий, ҳам ҳарбий-сиёсий жиҳатдан биргаликда ҳал қилиш анча осон эканини бир неча бор таъкидлаганман. Бу очиқ ҳақиқат. Ўзбекистон раҳбариятининг мавжуд муаммоларни конструктив ҳал қилишга интилиши ёки ҳеч бўлмаса бу муаммоларни ҳал қилишга ҳисса қўшишга тайёрлигидан мамнунмиз.

МДҲнинг еттита давлатидан 162 нафар кузатувчи аккредитациядан ўтган миссияни шакллантирдик. Булар Ҳамдўстлик мамлакатларидан таниқли парламент аъзолари, Марказий сайлов комиссиялари раҳбарларидир. Масалан, улар орасида Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Фарид Мухаметшин бор. МДҲ кузатувчилар миссияси таркибига, шунингдек, Давлат Думаси депутатлари, Федерация Кенгаши аъзолари, Беларусь ва Қозоғистондан таниқли арбоблар киритилган.

Қорақалпоғистон Республикасива барча вилоятлари сайлов жараёнини кузатамиз. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг МДҲ давлатларидаги дипломатия муассасалари ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаларида бўлиб ўтадиган овоз бериш жараёни ҳам миссия диққат марказида бўлади. Бу бизнинг кузатув имкониятларимизни кенгайтиради. Биз МСК, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти ва сайлов жараёни учун масъул бўлган бошқа идоралар билан яқин алоқаларни ўрнатдик. Вакилларимиз Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва бошқа тузилмаларда бўлди. Ўзбекистоннинг барча тузилмалари томонидан МДҲ кузатувчилар миссиясига кўрсатилаётган ёрдам учун катта раҳмат. Бу ишимизга ёрдам беради. Бунга транспорт таъминоти ва очиқлик киради, бу жуда муҳимдир. Биз учун ёпиқ эшиклар йўқ. Вакилларимиз МСК йиғилишларида иштирок этмоқда, бу кузатувимиз янада холис бўлишига хизмат қилмоқда.

Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Президент сайлови бутун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги учун катта воқеадир. Чунки Ўзбекистон қардош мамлакат, қардош халқ. Биз МДҲга аъзо мамлакатлардаги сиёсий вазият қандай, сайловлар қандай ўтишига бефарқ эмасмиз. Шу боис сайловнинг тинч-осойишта, уюшқоқлик билан ўтказилишини таъминлаш, ушбу жараённи қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон халқининг мамлакатни тараққиёт ва фаровонлик йўлидан ҳаракатлантира оладиган муносиб вакили сайланишидан барчамиз манфаатдормиз».

/«Дунё» АА/.