Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Сеулдан муносабат: Ўзбекистон Президентининг Корея Республикасига ташрифи якунлари жанубий кореялик сармоядорлар учун Ўзбекистон бозорида катта имкониятлар очади

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Сеулдан муносабат: Ўзбекистон Президентининг Корея Республикасига ташрифи якунлари жанубий кореялик сармоядорлар учун Ўзбекистон бозорида катта имкониятлар очади

«Hanshin Engineering & Construction» компанияси президенти Чои Мун Кью “Дунё” ахборот агентлигига Ўзбекистон Президентининг Корея Республикасига амалга оширган давлат ташрифи якунларини қўйидагича шаҳлади:

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифи ва Президент Мун Чжэ Ин билан учрашуви мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий мулоқот, иқтисодий алоқалар ва юқори технологияли саноат ҳамкорлигини ривожлантиришда икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Жанубий Корея Президентлари ўртасидаги шахсий дўстлик муносабатлари ўзаро манфаатдорлик ва алоҳида стратегик шерикликка асосланган юқори даражадаги давлатлараро мулоқотни таъминламоқда.

Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги сиёсий нуфузи йил сайин ошиб бормоқда. Умид қиламизки, яқин йилларда республика ишончли равишда дунёнинг ривожланган ва рақобатбардош давлатларидан бирига айланади.

Бизнинг «Hanshin Engineering & Construction Co., Ltd» компаниямиз 2020 йилдан буён ўзбекистонлик шериклар билан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда.

Масалан, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида маҳаллий аҳолининг юқори турмуш даражасини таъминлаш учун барча зарур инфратузилмага эга турар-жой мажмуасини қуришни режалаштирмоқда.

Мазкур лойиҳага ажратилган тўғридан-тўғри инвестициялар миқдори 250 миллион долларни ташкил этади. Натижада Жанубий Корея андозаларига мос равишда 5 минг оилага мўлжалланган замонавий турар-жой мажмуаси, мактаб ва болалар боғчаси, савдо иншоотлари ва яшил ҳудудлар барпо этилади.

Жорий йилнинг сентябрь ойида ушбу мажмуанинг тақдимотини ўтказдик. Ҳозирда қурилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда ва лойиҳа бўйича барча ишлар 2025 йилда якунланиши режалаштирилган.

Hanshin Park City деб номланган келажак мажмуаси кўп қаватли уй-жой ва ижтимоий инфратузилмани ўз ичига олган замонавий лойиҳадир. Ушбу мажмуа Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги дўстлик рамзига айланишига ишонамиз.

Ўзбекистон Президентининг Жанубий Кореяга давлат ташрифи якунлари Жанубий кореялик сармоядорлар учун Ўзбекистон бозорида катта имкониятлар эшигини очиб беришига аминмиз. «Hanshin Engineering & Construction Co., Ltd» Ўзбекистон билан сармоявий ҳамкорликни янада фаол ривожлантиришдан манфаатдор.

“Дунё”AA