Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ШҲТ Бош котиби Чжан Мин: ШҲТ очиқ ташкилот ҳисобланади ва «Шанхай руҳи» тамойилларига рози бўлган ҳамда ШҲТ Хартияга риоя қиладиган ҳар қандай мамлакат унга қўшилиши мумкин

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
ШҲТ Бош котиби Чжан Мин: ШҲТ очиқ ташкилот ҳисобланади ва «Шанхай руҳи» тамойилларига рози бўлган ҳамда ШҲТ Хартияга риоя қиладиган ҳар қандай мамлакат унга қўшилиши мумкин

2022 йил сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида мамлакатлар инсоният умумий тақдирини ҳамда халқаро муносабатларнинг янгича кўринишдаги ҳамжамиятини барпо этишга биргаликда кўмаклашиш муҳим ва долзарб аҳамиятга эга эканини яна бир бор тасдиқладилар, деди ШҲТ Бош котиби Чжан Мин «РИА Новости»га берган интервьюсида, деб хабар бермоқда “Дунё” АА

«2022 йил сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган саммитда инсоният умумий тақдирини ҳамда халқаро муносабатларнинг янгича кўринишдаги ҳамжамиятини барпо этишга биргаликда кўмаклашиш муҳим ва долзарб аҳамиятга эга эканини мамлакатлар яна бир бор тасдиқладилар, - деди ШҲТ Бош котиби. - Бу муҳим аҳамиятга эга. Ташкилот ташкил топганидан буён аъзо давлатларнинг ўзгармас мақсади узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда чуқурлаштиришдан иборатдир. Сўнгги 2021 йилда минтақани ривожлантириш бўйича эришилган муваффақиятлар аъзо мамлакатларнинг ўзаро ишонч ва манфаат, тенглик, маслаҳатлашув, турли цивилизацияларга ҳурмат ва биргаликда ривожланишга интилиш каби қадриятларни намоён этгани ҳолда вақт ва халқаро ўзгаришлар синовига дош бериб, ҳаётийлик кучи манбаи ҳамда ташкилот ривожланишининг мисли кўрилмаган ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб қолди.

Чжан Мин ШҲТнинг янада кенгайиши ҳақида гапирар экан, қуйидагиларни қайд этди:

«Халқаро ҳамжамият “ШҲТ оиласи”нинг кенгайишини диққат билан кузатиб бормоқда. 2017 йилда ШҲТ Ҳиндистон ва Покистонни аъзо давлатлар сафига қабул қилиш асносида янада кенгайди. 2022 йилда эса яна бир йирик кенгайиш бошланди.

Сентябрь ойида Самарқандда ШҲТ саммити бўлиб ўтди, унда аъзо давлатлар раҳбарлари Беларуснинг ШҲТга тўлақонли аъзо сифатида қўшилиш жараёнини бошлаш, шунингдек, Баҳрайн, Кувайт, Мальдив ороллари, БАА ҳамда Мьянма давлатларига ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкорлари мақомини бериш юзасидан қарор қабул қилишди.

Мен Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллахиён билан ШҲТдаги мажбуриятлар тўғрисидаги Меморандумни, шунингдек, Миср, Қатар, Саудия Арабистони ва бошқа давлатлар вакиллари билан ШҲТда мулоқот бўйича ҳамкор мақомини бериш тўғрисидаги Меморандумларни имзоладим. Шундай қилиб, «ШҲТ оиласи» 26 аъзога эга. Агар сиз столим устидаги барча томонлардан мурожаатларни кўрсангиз ШҲТнинг халқаро майдондаги жозибадорлиги ва таъсирини янада кучлироқ ҳис этган бўлардингиз.

Ишончим комилки, янги аъзоларнинг қўшилиши билан ШҲТ минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлаш, аъзо давлатларнинг умумий манфаатларини ошириш ҳамда глобал бошқарув тизимини адолатли ва оқилона йўналишда ривожлантириш илгари сурилишида яна ҳам муҳим рол ўйнайди. Фурсатдан фойдаланиб, шуни яна бир бор такрорлашни истардимки, ШҲТ очиқ ташкилот ҳисобланади ва «Шанхай руҳи» тамойилларига рози бўлган ҳамда ШҲТ Хартияга риоя қиладиган ҳар қандай мамлакат унга қўшилиши мумкин».

ШҲТ мамлакатларининг янада самарали савдо-иқтисодий ҳамкорлиги кўламларини кенгайтириш учун қандай чоралар кўриш лозимлиги тўғрисидаги саволга жавоб берар экан, Бош котиб Ташкилот доирасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг узоқ муддатли истиқболлари товарлар, капиталлар, хизматлар ва технологияларнинг эркин ҳаракатланишига босқичма-босқич ўтиш зарурати билан боғлиқ эканлигини қайд этди.

“Ҳозирги пайтдаги ҳамкорликнинг турли ихтисослашган механизмлари иши моҳиятан бунинг учун зарур шарт-шароитларни яратишга қаратилган, деди ШҲТ Бош котиби. Шу нуқтаи назардан аъзо давлатлар томонидан ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталардан фойдаланиш амалиёти изчил кенгайиб бораётгани муҳим омил ҳисобланади”.

2022 йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида ШҲТга аъзо давлатларнинг ўзаро ҳисоб-китобларида миллий валюталар улушини босқичма-босқич ошириш бўйича «Йўл харитаси» қабул қилинди.

Ҳозир ушбу ҳужжатнинг амалий ижроси бугунги кун тартибида турибди. Аъзо давлатларнинг Марказий банклари вакиллари таркибида махсус ташкил этилган ва мунтазам равишда иш олиб борадиган экспертлар гуруҳи томонидан тегишли ишлар олиб борилмоқда. Миллий валюталардан фойдаланишни кенгайтириш масалалари ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари томонидан қўллаб-қувватланадиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ва банк хизматларини кўрсатиш механизмини ташкил этиш мақсадида тузилган жамоат тузилмаси - ШҲТ Банклараро бирлашмаси майдончаси воситасида ҳам илгари сурилмоқда.

Савдони молиялаштириш бўйича операцияларда миллий валюталардан фойдаланишни кенгайтириш, миллий валюталарда трансчегаравий тўловлар тизимини шакллантириш ва тегишли молиявий маълумотлар алмашувлар бўйича ишларни фаоллаштириш бугунги кунда долзарб бўлиб кўринмоқда. Ўз-ўзидан аёнки, амалий ҳамкорликни янги мазмун билан тўлдириш инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, ШҲТ Тараққиёт банкини тузиш ва ШҲТнинг махсус ҳисоб рақамини яратиш учун барча томонларга мақбул бўлган механизмларни ишлаб чиқишга кўмаклашади.

Ташкилот ичидаги ўзаро боғлиқликни чуқурлаштирмасдан туриб замонавий дунёда соғлом иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ҳам ғайри имкондир. Энг қулай ва энг қисқа транспорт йўллари, ҳужжатлаштиришни ҳамда транспорт инфратузилмаси такомиллаштирилиши тартиботларини соддалаштириш ва рақамлаштириш савдони ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратишда муҳим рол ўйнайди.

Шунинг муносабати билан Самарқанд саммитида ШҲТга аъзо саккиз давлат етакчилари томонидан ШҲТга аъзо давлатларнинг ўзаро боғлиқликни ривожлантириш ва самарали транспорт йўлакларини яратиш бўйича концепцияси, ШҲТ мамлакатларини инфратузилмавий ривожлантириш дастури, шунингдек, Ишончли, барқарор ва диверсификациялашган етказиб бериш занжирларини таъминлаш тўғрисидаги баёнот қабул қилинди. Мазкур ҳужжатларнинг ҳаётга татбиқ этилиши ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида янада самарали савдо ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашади».

Афғонистон билан чегарадош давлатлар учун террорчилик таҳдидига ҳамда наркотрафикка йўл қўймаслик бўйича ШҲТ аъзо мамлакатларининг биргаликда қабул қилаётган саъй-ҳаракатлари юзасидан ташкилот Бош котиби қуйидагича жавоб берди:

«ШҲТ аввалбошданоқ хавфсизлик соҳасидаги ўзаро ҳамкорликдан иш бошлаган ва ҳамиша буни ўз фаолияти устуворлиги деб ҳисоблаган. Хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни фақат мустаҳкамлаш мумкин, уни заифлаштириш мумкин эмас ва бу умумий чақириқни мен 2022 йили ШҲТга аъзо давлатларга ташрифларим пайтларида эшитдим.

Афғонистон - ШҲТ минтақаси мамлакати ва афғон муаммоси минтақавий хавфсизлик ва ривожланиш манфаатларига тўғридан-тўғри боғлиқдир. ШҲТ узоқ вақтдан бери Афғонистон масаласига алоҳида эътибор қаратиб келади ва ҳамиша уни хавфсизлик кун тартибида муҳим ўринга қўйган. «ШҲТ-Афғонистон» мулоқот гуруҳи 2005 йилда ташкил этилганидан бошлабоқ афғон масаласи бўйича мувофиқлаштирилган минтақавий воситачилик ҳаракатларида фаол ўрин тутиб келади. Сўнгги йилларда ШҲТ афғон масаласи бўйича МДҲ ва КХШТ билан ҳам ҳамкорлик қилди.

Шу билан бирга ШҲТ БМТнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар барқарорликни таъминлаш бўйича энг асосий мувофиқлаштирувчилигида халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди, ШҲТга аъзо мамлакатлар Афғонистонга фаол равишда инсонпарварлик ёрдами кўрсатмоқда ҳамда Афғонистоннинг иқтисодий тикланиши ва амалий ҳамкорлигини қўллаб-қувватламоқда.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти афғон муаммосининг ҳал этилишига кўмаклашиш ҳамда Афғонистоннинг хавфсизликка оид хатар ва таҳдидларни бартараф этиш имкониятлари доимий равишда ошиб боришида фаол ўрин тутиш учун барча томонларнинг самимияти ва консенсусига асосланган ҳолда саъй-ҳаракатларини сафарбар этади”.

Чжан Мин ШҲТда Ҳиндистон раислигида 2023 йили ўтказиладиган тадбирлар режаси хусусида тўхталар экан, сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамда хавфсизлик соҳаларини қамраб олган 100дан ортиқ тадбирлар режалаштирилаётганини маълум қилди. Улар орасида ташкилот асосий механизмларининг мунтазам йиғилишлари, ШҲТга аъзо давлатларнинг янги ташаббуслари билан боғлиқ тадбирлар бор. 2022 йил охири ҳолати бўйича 20 та тадбир муваффақиятли ўтказилди.

«Бу йилнинг асосий воқеаси, шубҳасиз, Ҳиндистонда ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ва Давлат раҳбарлари кенгашининг, шунингдек, Қирғизистонда бўлиб ўтадиган аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари (Бош вазирлар) кенгашининг йиғилишлари бўлади. Ҳозирги пайтда томонлар йиғилишларнинг давомийлиги ва кун тартиби масалаларини муҳокама қилмоқда», дея хулоса қилди ШҲТ Бош котиби.
“Дунё” АА