Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ШҲТ Бош котиби Владимир Норов: ШҲТ учинчи ўн йилликка – ўз тараққиётининг мутлақо янги даврига кирмоқда

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
ШҲТ Бош котиби Владимир Норов: ШҲТ учинчи ўн йилликка – ўз тараққиётининг мутлақо янги даврига кирмоқда

2021 йил Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) учун муҳим йил ҳисобланади – 15 июнь куни унинг ташкил топганига 20 йил тўлди, - деб ёзади ШҲТ Бош котиби Владимир Норов “Дунё” ААга тақдим этган мақоласида.

Ўтган давр ШҲТни тузиш бўйича асосчи давлатлар раҳбарларининг 2001 йил июнь ойидаги стратегик танлови тўғри ва узоқни кўрадиган қарор бўлганини тасдиқлади. Таъсис этилган кундан буён ўтган тарихан қисқа давр оралиғида ШҲТ ўзининг оёққа туриши ва ривожланишининг катта ва шонли йўлини босиб ўтар экан, вақт синовларига бардош бериб, сиёсий барқарорлик, хавфсизликни мустаҳкамлаш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш кафолатига урғу берган ҳолда минтақавий ҳамкорликнинг дунёдаги энг йирик тизими бўлиб қолди. Тузилма ўзининг зарур эканлигини, ҳаётий кучи ва халқаро жозибадорлигини исботлаган “Шанхай руҳи”нинг тамойилларига қатъий риоя этмоқда.

Бугунги кунда ШҲТ ўз фаолиятида салмоқли натижаларга эришди ва нуфузли ҳамда таъсирли ҳукуматлараро минтақавий ташкилот сифатида кенг миқёсда халқаро эътироф қозонди, у халқаро майдонда ишончли ва олдиндан билиш мумкин бўлган шерик сифатида қабул қилинмоқда.

ШҲТнинг тузилиши, энг аввало, икки қутбли тизимнинг барҳам топиши, Евроосиё марказида янги мустақил давлатларнинг пайдо бўлиши, минтақавий ва халқаро хавфсизлик нуқтаи назаридан ноанъанавий хавф-хатар ва таҳдидлар келиб чиққани шароитида халқаро майдондаги чуқур ўзгаришларнинг натижаси бўлди.

2001 йилдаги ШҲТнинг тузилиши тўғрисидаги Декларацияда янги ташкилот доирасида давлатларнинг ҳамкорлиги очилаётган имкониятлардан биргаликда янада самарали фойдаланишга кўмаклашиши, XXI асрнинг сиёсий кўп қутблилик, иқтисодий ва ахборот глобаллашуви жараёнлари жадал ривожланиши шароитида янги хавф-хатар ва таҳдидларга қарши туриши белгилаб қўйилди.

Кенг геосиёсий макон - Евроосиё минтақасида биринчи марта кўп йўналишни қамраб олган халқаро бирлашма шаклидаги сиёсий тизим пайдо бўлди. Унинг фаолияти шериклик, тенг ҳуқуқлилик ва қарорлар қабул қилинишидаги консенсус тамойиллари устига қурилди.

Ташкилот ҳарбий-сиёсий салоҳият, молиявий-иқтисодий қудрат, ижтимоий-маданий анъаналар бўйича бир-биридан тубдан фарқ қиладиган давлатларнинг барқарор бирлашуви нуқтаи назаридан ноёб моҳиятни касб этди.

Бунга таъсис этувчи давлатларнинг бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш ва ўзаро ҳурмат қилиш, ички ишларига аралашишдан, куч ишлатиш ва устунлик даъволаридан тийилиш ҳисобланадиган, ўзаро манфаат ва умумий ёндошувларга жавоб берадиган тамал тошини шакллантиришга муваффақ бўлишгани туфайли эришилди.

Қисқа давр ичида ташкилотимиз ўзининг институционал ва ғоявий шаклланиши, салмоқли ҳуқуқий-шартномавий базасини ҳамда ҳамкорликнинг самарали механизмларини яратиш бўйича мураккаб вазифалар мажмуини ҳал қилишга муваффақ бўлди.

Ташкилотимиз фаолиятининг асосини ташкил этадиган “Шанхай руҳи” тамойиллари кичик ва катта давлатларнинг тенг ҳуқуқли шерик сифатида ШҲТнинг ғоявий ва сиёсий моҳиятини белгилаб бердики, бу халқаро тушунмовчиликларни тинч сиёсий-дипломатик йўллар билан ҳал этишда муҳим маёқ бўлиб хизмат қилади.

Икки ўн йиллик давомида ташкилот фаолияти аъзо давлатлар ўртасида яхши қўшничилик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, маданий-цивилизация хилма-хиллигини ҳурмат қилиш, конструктив шериклик, мажмуавий сиёсий-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни биргаликда таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш, тенг, ажралмас, мажмуавий ва барқарор хавфсизлик, халқаро ҳуқуқнинг меъёрлари ва тамойилларига мувофиқ ҳамманинг ва ҳар бир давлатнинг манфаатлари таъминланишига асосланган демократик, адолатли ва рационал янги халқаро сиёсий ҳамда иқтисодий тартиб барпо этилишини илгари суришга йўналтирилди.

Бугунги кунда ШҲТ учинчи ўн йилликка - минтақадаги ва умуман жаҳондаги жиддий ўзгаришлар шароитида ўз ривожланишининг мутлақо янги даврига кирмоқда. Ҳозирги пайтда халқаро муносабатлар чуқур трансформация босқичи, янги сиёсий ва иқтисодий марказлар таъсирининг мустаҳкамланиши, кўп қутблилик тамойилларидаги дунё тартиботининг шаклланиши, глобал бошқарувнинг минтақавий даражаси мустаҳкамланиши ҳамда ривожланаётган давлатларнинг позициялари кучайиши орқали кечмоқда. Шундай шароитда ШҲТ ўзаро ҳурмат, адолат, тенглик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўзида мужассам этган янги типдаги халқаро муносабатлар қурилишига салмоқли ҳисса қўшмоқда.

Халқаро тинчлик ва ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш, глобал тараққиётни рағбатлантириш, инсон ҳуқуқларини илгари суриш ва ҳимоя қилишда марказий ва мувофиқлаштирувчи роль ўйнаётган ШҲТ универсал, кўп томонлама ташкилот сифатида БМТ саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашда ўзининг қатъийлигини тасдиқлагани ҳолда БМТ Низомида кўзда тутилганидек, халқаро тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш тизимида БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги ўта муҳим ўрнини сақлашга содиқ қолмоқда.

Бугун, 20 йилдан сўнг, ўз чегаралари яқинларида узоққа чўзилган қатор қуролли низолар мавжуд бўлишига қарамасдан, ташкилотимизнинг минтақадаги салмоқли барқарорлаштирувчи ролини комил ишонч билан қайд этиш мумкин.

Шу ўринда мамлакатларимизда терроризм, сепаратизм ва экстремизмнинг сабаблари, манбалари ва намоён бўлишини бартараф этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўрилишида мувофиқлаштирувчи ролни ўйнаётган ШҲТ Аксилтеррор тизимининг изчил ва самарали ишини айтиш мумкин.

Халқаро терроризм кўлами ўсиб бораётгани, уларнинг том маънода ҳарбий қўшин операцияларини ўтказиш имкониятлари пайдо бўлганини ҳисобга олган ҳолда ШҲТ доирасидаги аксилтеррор ҳамкорлигига мудофаа идоралари ҳам қўшилди, ШҲТ низом органи сифатида аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилиши таъсис этилди.

Аъзо давлатлар ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ва қуролли кучлари йўналиши бўйича “Тинчлик миссияси” мунтазам аксилтеррор машқлари тажрибага кирди. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ШҲТ қандайдир ҳарбий альянс атрибутларидан холидир: мамлакатлар устидан буйруқ берадиган ёхуд унда мудофаа соҳасида мувофиқлаштирувчи тизим йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас, кўп миллатли ҳарбий контингент ҳақида эса умуман гап бўлиши мумкин эмас.

Бундан ташқари, «Бирдамлик – 2019-2021» махсус чегара операциялари, аъзо мамлакатлар тегишли органларининг «Сари-Арка-Антитеррор – 2019» қўшма антитеррор машқлари ҳамда террорчилик ва айирмачилик мақсадларидаги хатарлар Интернет тармоғида пайдо бўлиши ва ёйилиши бўйича ШҲТ аъзо давлатлари тегишли органларининг «Сяминь – 2019» тадбирлари ўтказилгани алоҳида аҳамият касб этди.

Трансмиллий жиноий гуруҳларнинг терроризм ва экстремизм билан бирлашиши, террорчилик фаолиятини молиялаштириш учун наркотикларнинг ноқонуний айланиши даромадларидан фойдаланиш хавфи сақланиб қолаётгани ҳисобга олинган ҳолда Ташкилотга аъзо давлатларнинг саъй-ҳаракатлари гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши туришга, гиёҳвандликнинг олдини олиш ва даволашга қаратилган.

ШҲТ мамлакатлари ҳудудида наркотрафикка қарши курашда ушбу маконда биргаликда ўтказилаётган “Ўргимчак тўри” халқаро гиёҳвандликка қарши операцияси амалий жиҳатдан алоҳида ролни ўтамоқда.

Ҳамкорликнинг янги муҳим соҳаси - халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича вазифалар биргаликдаги ишларга айланди. Унинг асосий мазмуни ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг террорчилик, айирмачилик ва экстремизм мафкураларининг тарқалишига қарши, шу жумладан, интернетда ва 2020 йилда халқаро ахборот хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорликка доир баёнотларида шакллантирилган.

ШҲТ, ҳеч муболағасиз, БМТ кўмагида давлатларнинг ахборот маконидаги масъулиятли хатти-ҳаракати қоидалари, меъёрлари ва тамойилларини ишлаб чиқиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни илгари суради. Бошқача айтганда, ташкилот нафақат минтақавий, балки глобал платформаларда ҳам ташаббускор, конструктив ва ижодий халқаро тузилмага айланди.

Бу босқичда жаҳонда ва, айниқса, Шанхай ташкилоти давлатлари атрофида сиёсий вазият нотинч бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари, ШҲТ маконига туташ ҳудудларда кескинликни авж олдириш тенденцияси кузатилмоқда, бу ерда халқаро беқарорликнинг янги ўчоқлари пайдо бўлди.

Хорижий қўшинларнинг Афғонистондан бутунлай олиб чиқилишининг ҳозирги шароитида ШҲТнинг бу мамлакатдаги вазиятни нормаллаштиришдаги ўрни ва аҳамияти сезиларли даражада ошди.

ШҲТга аъзо давлатлар мамлакатнинг барча ижтимоий, сиёсий, этник ва диний гуруҳлари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда инклюзив тинч мулоқот орқали Афғонистонда давлат ҳокимиятининг қонунийлигини масъулият билан тиклашни муҳим деб билади. Улар мазкур мамлакатнинг барча сиёсий кучларига вазиятни нормаллаштириш, тинчлик, иқтисодий тараққиётни тиклаш, терроризм, экстремизм ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Шу билан бирга, ШҲТга аъзо давлатлар Афғонистонга терроризм, уруш ва гиёҳвандликдан озод тинч, барқарор ва фаровон мамлакат бўлишда кўмаклашиш ниятини тасдиқламоқда. Улар БМТнинг марказий мувофиқлаштирувчи роли орқали Афғонистонни барқарорлаштириш ва ривожлантириш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларда иштирок этишга тайёр.

Ташкилотга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг 2021 йил июль ойида ШҲТ-Афғонистон алоқа гуруҳи доирасида Душанбеда бўлиб ўтган йиғилишда ШҲТни Афғонистонда тинчлик ва миллий ярашувга эришишда муҳим ролни бажаришда қўллаб-қувватлашлари билдирилди. Афғонистонда барқарор тинчлик ва тараққиётни таъминлаш учун минтақавий ва халқаро даражадаги мувофиқлаштириш ҳамда ҳамкорликни кучайтиришга содиқликлари тасдиқланди.

ШҲТ давлатлари айни пайтда Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий қайта қуришни рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини кўриб чиқмоқда.

Ташкилот коронавирус синовидан мувафаққиятли ўта олди ва аъзо давлатлар ташкилот атрофида юқори даражадаги ҳамжиҳатликни, ўзаро ёрдам ва бирдамликни намоён этди. Ҳозирги кунда ШҲТга аъзо давлатлар олдига умумий вазифа – эпидемияга қарши кураш, иқтисодиётни тиклаш ва ривожлантириш, кабағалликка қарши кураш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш мақсадлари қўйилган.

ШҲТ ушбу маконда ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорлик, иқтисодиётнинг деярли барча тармоқларини қамраб олган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун улкан платформадир.

2020 йилда ташкилотга аъзо барча мамлакатларининг жами ялпи ички маҳсулоти умумий жаҳон кўрсаткичининг 23 фоизини ташкил қилди. 2030 йилга бориб эса бу кўрсатгич 35-40 фоизга ўсиши кутилмоқда. ШҲТга аъзо давлатларнинг ташқи савдо айланмаси 6,3 триллион АҚШ долларидан ортиқни ташкил этмоқда. Улкан салоҳиятни рўёбга чиқариш ва мамлакатларимиз иқтисодиётининг ўсишини таъминлаш учун мақсадли дастурлар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинди. Бундан ташқари, иқтисодий ҳамкорлик, саноат, озиқ-овқат хавфсизлиги, транспорт, минтақалараро ҳамкорлик, рақамлаштириш, энергетика, юқори технологиялар, чекка ҳудудларни ривожлантириш, миллий валюталарда ўзаро ҳисоб-китобларга ўтиш соҳаларида яхши амалиётлар мавжуд.

Ҳозирги кунда қабул қилинган ҳужжатларни амалга ошириш учун ШҲТга аъзо давлатлар, кузатувчилар ва мулоқот бўйича ҳамкорлар иштирокида аниқ лойиҳа фаолиятини амалга ошириш бениҳоя муҳим. Бундан ташқари, иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш учун зарур шарт-шароит яратилди. «Яшил» энергия, рақамли иқтисодиёт ва бошқа инновацион йўналишларда ҳам сифат жиҳатидан юқори натижалар мавжуд. Шу билан бирга, COVID-19 пандемиясининг салбий оқибатларини бартараф этиш ва ШҲТ маконида янги ўсиш нуқталарини аниқлашда рақамли иқтисодиёт ва замонавий IT-технологияларни ривжлантириш ҳам ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин. ШҲТ ҳудуди инновацион ғояларни амалга ошириш учун катта бозордир.

Ташкилот ШҲТга аъзо давлатларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик дастури ва уни амалга ошириш режасини изчил бадаришга катта эътибор қаратмоқда. ШҲТ маконида озиқ-овқат хавфсизлиги ва ижтимоий-иқтисодий барқарорликнинг асосий омили бўлган агросаноат мажмуаси маҳсулотларини узлуксиз етказиб беришни таъминлаш учун ташкилотга аъзо мамлакатлар қўшма транспорт инфратузилмаси лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, хусусан, мультимодал транспортни оптималлаштириш, трансчегара электрон тижорати учун логистика марказларини шакллантириш, шунингдек, транспортда рақамли тизимлардан фойдаланишни кенгайтириш кун тартибидаги масалалардир.

Айниқса, ШҲТ фаолиятининг келгуси ўн йиллигининг асосий стратегик вазифаси кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни жадаллаштиришга қаратилади.

ШҲТ аъзо давлатларнинг миллий манфаатларини минтақалар билан бирлаштириш учун «Бир макон, бир йўл», «Шимол-Жануб», «Катта Евроосиё ҳамкорлиги», «ШҲТ яшил камари», бошқа қитъалараро ва минтақавий ташаббусларни амалга ошириш учун самарали платформа бўла олади.

Ташкилот, ҳеч муболағасиз, дунёнинг кўплаб мамлакатлари учун «диққатга сазовор марказ»га айланди. ШҲТга аъзо давлатлар учинчи давлатларга қаратилмаган конструктив ҳамкорликни ўрнатишмоқда. ШҲТнинг очиқлик принципига амал қилиш ва уни амалга ошириш сиёсати, Низом ва бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, БМТ ва унинг ихтисослашган органлари ҳамда МДҲ, КХШТ, АСЕАН, ИҲТ, ОҲИЧБК ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

2021 йил 16-17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг юбилей йиғилиши ўтказилади. У Тожикистоннинг ташкилотга 2020-2021 йилларда мувафаққиятли раислик даврининг сўнгги тадбири бўлади.

Дарҳақиқат, Душанбе саммити тарихий воқеликдир. Чунки мазкур саммитда давлат раҳбарлари 20 йил давомида амалга оширилган ишлар натижаларини ва ташкилотнинг ривожланиш истиқболларини кўриб чиқадилар.

Мамлакатларимиз раҳбарлари томонидан қабул қилинадиган қарорлар ташкилотнинг илғор тараққиётида янги саҳифа очади, минтақада ва дунёда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, барқарор тараққиётни таъминлаш ва ШҲТнинг кенг фаолиятида маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшади.

Тожикистон Республикаси ШҲТнинг таъсис этувчи давлатларидан бири сифатида ташкилот ривожига катта ҳисса қўшиб келмоқда. Унинг раислиги даврида Тожикистон томони 80 та тадбир ташаббуси билан чиқди.

Тожикистон раислигидаги режа ва томонларнинг таклифлари асосида жорий йил бошида аъзо давлатлар томонидан 2021 йилга мўлжалланган йирик тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Ушбу тадбирлар режасига ШҲТ органларининг 153 та турли йиғилиш ва мажлислари ҳамда шу йил ноябрь ойида Қозоғистонда бўлиб ўтадиган Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг йиғилиши ҳам киритилган.

Пандемия биргаликдаги ишларимизнинг ўсувчанлигига ўз тузатишларини киритди. Шунга қарамай, Тожикистон раислигидаги юбилей йилида ШҲТнинг асосий тадбирлар режасининг барча бандларини изчил амалга оширишга эришилди.

Давлат раҳбарларига кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган режалаштирилган ҳужжатларни тасдиқлаш ҳамда уларни ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши доирасида имзолаш жараёни якуний босқичга келди. Миллий мувофиқлаштирувчилар Кенгаши ва махсус эксперт ишчи гуруҳларидан иборат барча механизмлар ишга солинган. Йил бошидан буён турли даражадаги 100 дан ортиқ учрашув ўтказилди.

Бугунги кунга келиб ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланиши режалаштирилган ҳужжатларнинг салмоқли рўйхати тайёрланган бўлиб, уларнинг тўртдан уч қисми давлат раҳбарлари, қолган қисми – вазирликлар, идоралар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари даражасида имзоланади.

Саммитнинг асосий ҳужжати - ШҲТнинг йигирма йиллиги муносабати билан Душанбе декларацияси бўлиб, унда ШҲТнинг йигирма йиллик фаолиятининг асосий натижалари, Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг минтақадаги ва дунёдаги мавжуд вазият ва ШҲТга аъзо давлатларнинг минтақавий ва глобал сиёсатнинг асосий масалалари бўйича умумий позицияси, шунингдек, ташкилотнинг асосий фаолият йўналишлари ўз аксини топади.

Мамлакатларимиз етакчилари ШҲТ оиласини кенгайтириш, хусусан, мулоқот ва ШҲТга тўлиқ аъзо бўлиш учун янги ҳамкор давлатларни қабул қилиш бўйича музокаралар жараёнини йўлга қўйиш тўғрисида қарорлар қабул қилади. Буни ташкилотимизнинг очиқлик тамойили ва унга амалий жиҳатдан риоя этиш борасидаги қатъий ниятимиз яққол тасдиқлайди.

ШҲТга аъзо давлатлар хавфсизлигига янги таҳдид ва хатарларга қарши кураш механизмларини такомиллаштиришда томонларнинг муайян ташаббусларини инобатга олган ҳолда сезиларли муваффақиятларга эришилди. Бўлажак саммитда уч “ёвуз куч”га қарши курашиш, халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва гиёҳвандликка қарши кураш стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳужжатларни тасдиқлаш режалаштирилган.

ШҲТ мамлакатлари раҳбарлари ШҲТ маконида савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатларни тасдиқлашади. Саммитда пандемиянинг салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатларини бартараф этиш бўйича қўшма чора-тадбирлар режаси, ШҲТ иқтисодий форуми концепцияси, ШҲТнинг “Яшил белбоғ” дастури тасдиқланиб, озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Баёнот қабул қилиниши ҳам кутилмоқда.

Саммитнинг мазмундорлик қисми маданий-гуманитар соҳада амалга ошириладиган тадбирлар билан ҳам бойитилади. ШҲТ мадҳияси тўғрисидаги низом, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик концепциясини амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар режаси, ШҲТнинг туризм ва маданий пойтахти тўғрисидаги битим ҳамда Фан, техника ва инновация соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги Баёнот давлат раҳбарлари томонидан тасдиқлаш учун тақдим этилади.

Саммит доирасида мутасадди вазирликлар раҳбарлари Ёшлар билан ишлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида Битим, Тарихий обидалар ва маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, сақлаш ва тиклаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида Битим, шунингдек, Олий ва ўрта махсус маданият ва санъат муассасалари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандумни имзолашлари кутилмоқда.

Бундан ташқари, давлат раҳбарлари ШҲТ Бош котиби лавозимига Хитой номзодини ва уч йил муддатга ШҲТ Ижроия Қўмитаси директори лавозимига Ўзбекистон номзодини ҳамда “ШҲТ – 20 йил: бугунги ҳолат ва истиқболлар” номли умумлаштирилган ҳисоботни тасдиқлайдилар.

Ўрнатилган анъанага кўра, саммит якунлари бўйича ШҲТда навбатдаги раислик қилувчи давлат тўғрисида қарор қабул қилинади. ШҲТ тартиб-қоидаларига кўра, ШҲТ муассисларидан бири, ушбу ташкилотга 2003-2004, 2009-2010 ва 2015-2016 йилларда уч марта раислик қилган Ўзбекистон Республикасига топширилади.

2021-2022-йилларда Ўзбекистон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига тўртинчи марта раислик қилади ва ўз ваколати доирасида ШҲТнинг халқаро майдонда тутган ўрни ва нуфузини янада юксалтириш ва ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшади.

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон ШҲТга бўлажак раислиги учун олдиндан тайёргарлик кўра бошлади. Жорий йилнинг февраль ойида мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда 2022 йилда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига тайёргарлик кўриш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳужжат асосий тадбирларга тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий комиссия таркибини тасдиқлайди.

Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги билан боғлиқ маълумотлар билан тўлдириб бориладиган махсус веб-сайтни ишга тушириш режалаштирилмоқда.

Бўлажак Душанбе саммитида Ўзбекистон раҳбари раисликнинг устувор йўналишларини эълон қилади, уларни амалга ошириш учун ШҲТнинг тегишли механизмлари сафарбар этилади. Айни пайтда Ўзбекистон раислигининг режасини мувофиқлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ушбу режа ҳамкорларга кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

“Дунё” АА