Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ШҲТ Бош котиби: Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг қабул қилиниши ёшлар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатларини мустаҳкамлаш бўйича ўз вақтида қўйилган самарали қадам бўлади

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
ШҲТ Бош котиби: Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг қабул қилиниши ёшлар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатларини мустаҳкамлаш бўйича ўз вақтида қўйилган самарали қадам бўлади

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Бош котиби Владимир Норов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида илгари сурилган ташаббусларнинг ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги мносабатларни янада жипслаштириш ҳамда минтақавий муаммоларни биргаликда ҳал этишдаги ўрни хусусида ўз фикрларини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг 46-сессиясида илгари сурган ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш борасидаги замонамизнинг долзарб муаммоларини ҳал этиш бўйича ташаббуслари айни дамда бутун жаҳон ҳамжамияти билан бир қаторда, дунё аҳолисининг деярли ярми истиқомат қилувчи ШҲТ мамлакатлари учун ҳам долзарб аҳамиятга эгадир, - деди ШҲТ Бош котиби. - Хусусан, сессиянинг очилишида сўзга чиққан БМТ Бош котиби Антонио Гуттериш ҳам ўз нутқида COVID-19 пандемияси мавжуд заифлик ва тенгсизликни кучайтириб, инсон ҳуқуқлари соҳасида янги муаммолар туғдирганини айтиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, аёллар, озчиликлар вакиллари, ногиронлиги бор шахслар ва ёшлар пандемиядан энг кўп азият чекканлар сирасига киради. Пандемия сабабли дунёдаги қашшоқлик кўрсаткичлари эса кескин ўса бошлади.

Шу ўринда, Ўзбекистон Президентининг имконияти чекланган шахсларнинг ўз қобилиятини тўла рўёбга чиқариш масалалари бўйича Минтақавий кенгаш тузиш, Ўзбекистонда Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларининг мулоқоти ва хотин-қизларнинг минтақавий бизнес-форуми ҳамда Ёшлар ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон конференциясини ўтказиш каби таклифлари ҳар қачонгидан долзарб ва ўринли эканини таъкидламоқчиман.

Бундан ташқари, Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг ўнинчи форумида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция лойиҳасининг тақдим этилиши ҳақидаги баёноти алоҳида эътибор ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга лойиқ.

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ташкилотнинг ўтган йил ноябрь ойиида бўлиб ўтган Москва саммитида Ўзбекистон Президентининг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция лойиҳасини тайёрлаш тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватлаб, мазкур масалада ҳамжиҳатликда иш олиб бориш истагини билдирдилар.

Конвенциянинг қабул қилиниши орқали давлатлар ва дунё ҳамжамияти қаршисида турган ёшлар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатларини мустаҳкамлаш ҳамда манфаатларини қўллаб-қувватлаш бўйича ўз вақтида қўйилган самарали қадам бўлади.

Бу эса, ўз навбатида, мамлакатларимиздаги фаровонлик ва барқарор ривожланишни ҳамда пандемиянинг салбий оқибатларини бартараф этишга олиб келади.

Мен ШҲТ Бош котиби сифатида Ташкилот Котибияти Шавкат Мирзиёевнинг мазкур ташаббусларини амалга оширишда фаол қатнашишга тайёрлигини билдирмоқчиман.

«Дунё» АА