ШҲТ Бош котибига Хитойнинг Тайхэ институти фахрий профессори унвони берилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Пекиндаги Тайхэ институтида ШҲТ Бош котиби Владимир Норовни ушбу муассасанинг фахрий профессори унвони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташкилот расмий сайти хабарига кўра, Тайхэ институти раиси Пэн Бингэ Владимир Норов ШҲТ Бош котиби лавозимида ишлаган йиллари давомида ташкилотга аъзо давлатлар ва Хитой ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшганини таъкидлади.
Тайхэ институти Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, ШҲТ доирасида ўзаро манфаатли иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш мақсадида Владимир Норов билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга умид қилмоқда, - деди Пэн Бингэ..
2013 йилда ташкил этилган Тайхэ институти Хитойнинг етакчи таҳлилий маркази ҳисобланади. Инстутнинг бош қароргоҳи Пекинда, тадқиқот марказлари эса АҚШ ва Германияда жойлашган. Марказ Хитой ва дунёни яхшироқ тушунишга ҳисса қўшадиган асосли хулосалар ва янги ғояларни яратиш учун таҳлилий тадқиқотлар билан шуғулланади.
«Дунё» АА