ШҲТ экспертлари Телетабобат соҳасидаги ҳамкорлик Концепцияси лойиҳасини муҳокама қилишди
Жорий йил 17-18 январь кунлари Ўзбекистон томони раислигида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатларнинг Телетабобат соҳасидаги ҳамкорлиги Концепцияси лойиҳасинининг муҳокамаси бўйича экспертлар гуруҳининг навбатдаги онлайн йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мазкур Концепцияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ташаббуси 2020 йили ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши чоғида Ўзбекистон томонидан илгари сурилган эди.
Бўлиб ўтган онлайн музокаралар чоғида томонлар ШҲТга аъзо мамлакатларнинг Телетабобат соҳасидаги ҳамкорлиги Концепцияси лойиҳасини келишиб олдилар.
“Дунё” АА