Первый слайд После первого Второй слайд Третий слайд Четвертый слайд Пятый слайд Шестой слайд Седьмой слайд Восьмой слайд
Главная Представительство Сотрудничество с международными организациями Новости Об Узбекистане Фото

ШҲТ Котибиятида янги «Тошкент» зали очилди

2020 - Год активных инвестиций и соц. развития 2020 - Год активных инвестиций и соц. развития Постановления и указы Президента РУз Постановления и указы Президента РУз Выборы Президента Республики Узбекистан - 2021 Выборы Президента Республики Узбекистан - 2021 Встречи Встречи Международное сотрудничество Международное сотрудничество Цели развития тысячелетия Цели развития тысячелетия Пресс-релизы Пресс-релизы Новости Пост.предства РУз в Женеве Новости Пост.предства РУз в Женеве Стратегия действий по дальнейшему развитию Стратегия действий по дальнейшему развитию День Независимости Республики Узбекистан День Независимости Республики Узбекистан Кандидатура Узбекистана в Совет по правам человека Кандидатура Узбекистана в Совет по правам человека Туризм Туризм 8 декабря – день Конституции Республики Узбекистан 8 декабря – день Конституции Республики Узбекистан Дайджесты прессы Узбекистана Дайджесты прессы Узбекистана Другие новости и события Другие новости и события
показать все ссылки
ШҲТ Котибиятида янги «Тошкент» зали очилди

ШҲТ котибияти биносида янгиланган «Тошкент» залининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Залнинг очилиш маросимида ШҲТга аъзо давлатлар, кузатувчи мамлакатлар дипломатия ваколатхоналари раҳбарлари, ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкорлари, Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, ЕИ ва БМТнинг Хитойдаги миссиялари етакчилари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

ШҲТ Бош котиби Владимир Норов меҳмонларни қутлар экан, залдаги безаклар ва нақшлар Хитой бадиий академияси усталари томонидан бажарилганини таъкидлади. Зал ўзбекистонлик усталар томонидан яратилган амалий санъат буюмлари ва ўзбек рассомларининг асарлари билан безатилган. Уларда мамлакатимиз ва Тошкент шаҳрининг бой тарихи ва замонавий қиёфаси акс эттирилган. Ушбу бадиий асарлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси ва Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида тайёрланган ва Пекинга етказилди.

«Тошкент» зали замонавий интерактив жиҳозлар билан ҳам жиҳозланган. Бу ерда Ўзбекистон ва Тошкент шаҳрининг тарихи, маданияти ва иқтисодий салоҳиятига оид адабиётлар ўрин олган. Залда музокаралар ва учрашувлар, шу жумладан, видеоконференциялар ўтказиш, Котибият меҳмонларини республика пойтахти ва умуман мамлакат билан таништириш учун барча имкониятлар мавжуд.

Тадбирда Ўзбекистон пойтахти Марказий Осиёнинг йирик сиёсий ва иқтисодий марказларидан бири экани таъкидланди. Тошкент дўстлик, миллатлараро ва динлараро тотувлик маркази сифатида ҳам довруғ қозонгани алоҳида қайд этилди. Тошкентда ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши ва Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг учтадан мажлиси ўтказилган. Бундан ташқари Ўзбекистон пойтахти Ташкилот шафелигидаги қатор юксак даражадаги халқаро анжуманларга мезбонлик қилган.

ШҲТ Бош котиби 2009 йилда шаҳар ўзининг 2200 йиллигини нишонлаганини айтиб ўтди. Владимир Норовнинг сўзларига кўра, бугунги кунда 2 миллион 700 минг нафар аҳоли истиқомат қилаётган Тошкент шаҳри минтақадаги энг йирик мегаполисдир. “Шарқ дарвозаси” сифати эътироф этиладиган Тошкентда 12 та театр, 22 та музей, 27 та маданият ва истироҳат боғи, 61та олий билим юрти, 24 та лицей ва 307 та мактаб фаолият юритади.

Иштирокчилар Осиёнинг бошқа шаҳарларига қараганда Тошкентда фавворалар кўплигини алоҳида эътироф этди.

Тантанали маросим доирасида Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси Бахтиёр Саидов ШҲТ Котибиятига ўзбек ҳунармандларь томонидан ясалган сувенир мебель тўпламини совға қилди.

«Дунё» АА