ШҲТга аъзо давлатларнинг энергетика вазирларининг биринчи учрашуви ўтказилди ва доимий ишчи гуруҳини тузишга келишиб олинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар энергетика вазирларининг биринчи учрашувида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Форум Тожикистон раислигида видеоанжуман шаклида ташкил этилди.
Онлайн-тадбирда Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазири Далер Жума, Ҳиндистон нефть ва табиий газ вазири Хардип Сингх Пури, Қозоғистон энергетика вазири Нурлан Ногаев, Хитой давлат энергетика бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Жень Циндун, Қирғизистон энергетика ва саноат вазири ўринбосари Тилек Айталиев, Покистон энергетика вазири Ажар Хаммад, Россия энергетика вазири Николай Шульгинов, ШҲТ Бош котиби Владимир Норов иштирок этди.
Форумда Ўзбекистон энергетика вазирининг ўринбосари қуйидагиларни таъкидлади: «Ишончим комилки, мазкур платформа ШҲТга аъзо мамлакатларнинг ёқилғи-энергетика комплексидаги долзарб масалаларни ҳал қилиш ва ҳамкорликни ривожлантиришда узоқ муддатли режаларни ишлаб чиқиш учун самарали майдон ҳисобланади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 6 август куни бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи Маслаҳат учрашувида таъкидлаганидек, «Минтақада миллий иқтисодиёт ва аҳоли сони ўсиши таъсирида энергетик хавфсизлик масалалари тобора долзарб аҳамият касб этмоқда». Шу муносабат билан умумий энергетика маконини шакллантириш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириш, бунда «яшил» энергетика ва энергия тежамкор технологияларни жадал жорий этишга алоҳида эътибор қаратишни таклиф этамиз».
Онлайн-мулоқот доирасида делегация раҳбарлари ШҲТга аъзо мамлакатлар энергетика тармоғидаги ҳамкорлик ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашди.
Томонлар ШҲТга аъзо давлатларнинг энергетика соҳасидаги ҳамкорлик Концепциясини муҳокама қилиб, тасдиқлашди ҳамда энергетика соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича ШҲТга аъзо давлатларнинг мунтазам фаолият юритадиган ишчи гуруҳини ташкил этиш ва жорий йилда унинг биринчи учрашувини ўтказишга келишиб олди.
Қабул қилинган Концепция доирасида ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон 2020-2021 йилларда ШҲТга раислик қилмоқда. Сентябрь ойида Душанбеда ўтказиладиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишидан кейин 2021-2021 йилларда ташкилотга раислик қилиш ваколати Ўзбекистонга ўтади.
«Дунё» АА