Шахмат бўйича халқаро мусобақалар совриндорларига пул мукофоти берилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Шахматни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан халқаро мусобақаларда ғолиб бўлган шахматчи ва мураббийларга бериладиган бир марталик пул мукофоти миқдорлари эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Бу ҳақда Шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев маълум қилди.
Қарорга мувофиқ, Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган спортчилар БҲМнинг 2 минг баробари (айни вақтда 600 миллион сўм) миқдоридаги мукофотга эга бўлади. Кумуш медал соҳиблари БҲМнинг 300 баробари (300 миллион сўм), бронза эгалари эса БҲМнинг 500 баробари (150 миллион сўм) миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритади.
Халқаро гроссмейстер унвонини қўлга киритган шахматчиларга БҲМнинг 100 баробари (30 миллион сўм) миқдорида бир марталик пул мукофотини берилади.
Шу билан бирга, шахматчиларнинг мураббийлари ҳам натижаларга қараб пул мукофотига эга бўлишади.
“Дунё” АА