Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг видеоконференцалоқа шаклида ўтган навбатдаги мажлисида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбирлари Музаффар Комилов ва Зафар Юлдашкулов (фото).

Илк бор Ҳиндистон Республикаси раислигида ўтказилган ушбу анжуманни мазкур мамлакат вице-президенти Венкайа Найду бошқарди. Мажлисда Хитой Давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян, Россия Ҳукумати раиси Михаил Мишустин, Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин, Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчи Артём Новиков, Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода, Покистон ташқи ишлар бўйича федерал парламент котиби Аббос Андлиб иштирок этди.
Бундан ташқари, саммит ишида ШҲТ ҳузуридаги кузатувчи давлатлар вакиллари – Афғонистон биринчи вице-президенти Амрулла Салеҳ, Эрон вице-президенти Исҳоқ Жаҳонгирий, Беларусь бош вазири Роман Головченко, Мўғулистон бош вазири ўринбосари Содбатар Янгугиин, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ҳамда ШҲТ бош котиби Владимир Норов ва Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Жумахон Ғиёсов қатнашди.
Маълумки, жорий йил 10 ноябрь куни бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ташкилот доирасида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни янада жадаллаштиришга қаратилган савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кучайтириш, рақамли саводхонликни ривожлантириш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш, хавфли инфекцион касалликларнинг тарқалишига қарши ҳамкорликни янада фаоллаштириш юзасидан долзарб ташаббуслар илгари сурилган эди.
Бугунги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлисида Ўзбекистон томони ушбу ташаббусларнинг амалий ижросини таъминлаш юзасидан кўриладиган чораларга тўхталиб ўтди. Давлатимиз раҳбари билдирган таклифларни амалга ошириш ШҲТ давлатларининг барқарор ривожланишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
ШҲTra аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида, шу жумладан, пандемия шароитида унинг оқибатларини бартараф этиш юзасидан ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари, кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини амалга ошириш бўйича Тадбирлар режаси ва ташкилот фаолиятига тегишли бошқа масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, мажлисда ШҲТ Ишбилармонлар кенгаши ва Банклараро бирлашмасининг ҳисоботи тингланди.
Кун тартибидан ўрин олган қатор ҳужжатлар қабул қилинди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси 2021 йил Қозоғистон раислигида ўтказилади.

«Дунё» АА