Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатларининг Мудофаа вазирликлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ҳиндистоннинг жорий йил Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида Деҳли шаҳрида қатор халқаро тадбирлар ташкил этилаётир, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.
Мазкур кўп томонлама анжуманларда Ўзбекистоннинг вазирлик ва идоралари вакиллари, турли соҳа мутахассислари ҳам фаол иштирок этишмоқда.
ШҲТга аъзо давлатлар Мудофаа вазирликларининг халқаро ҳамкорлик масалаларига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари учрашувида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги делегацияси қатнашди.
Тадбирда ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг навбатдаги йиғилиши ташкилий масалалари, тадбир дастури ва кун тартиби, ШҲТ Мудофаа вазирликлари ўртасида 2024-2025 йилларга мўлжалланган халқаро ҳарбий ҳамкорлик режаси лойиҳалари муҳокама этилди.
Шунингдек, март ойида Ҳиндистон мезбонлигида ўтказиладиган «Инсонпарварлик ёрдами ва табиий офатлар вақтида хавфларни камайтиришга кўмаклашиш ҳамда табиий офатларга чидамли инфратузилмалар» ва «ШҲТга аъзо давлатлар Қуролли кучларининг ҳарбий тиббиёт, аҳоли саломатлиги ва пандемияга қарши курашишга қўшган ҳиссаси» мавзуларидаги семинарларга тайёргарлик кўриш ҳамда ушбу анжуманларда хорижий делегацияларнинг иштироки масалалари кўриб чиқилди.
Йиғилиш якунлари бўйича иштирокчилар ўртасида кўриб чиқилган масалалар юзасидан келишувга эришилиб, тегишли баёнот имзоланди.
«Дунё» АА