Шанхай шаҳрида Ўзбекистоннинг инвестициявий ва туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот тадбири бўлиб ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан Хитой Халқаро савдога кўмаклашиш кенгаши Шанхай шаҳри Пудун тумани қўмитаси ва халқаро савдо палатаси билан биргаликда Ўзбекистоннинг инвестициявий ва туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот тадбири ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Унда Шанхай шаҳридаги савдо-саноат бирлашмалари, ишлаб чиқариш ва сайёҳлик компаниялари раҳбарлари ва ишбилармон доира вакиллари қатнашди.
Анжуман давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ривожланиш суръати икки мамлакат учун катта имкониятлар очиб, ҳудудлар ва турли йўналишлардаги ҳамкорликни кенгайтиришга салмоқли ҳисса қўшаётгани таъкидланди.
Иштирокчиларга юртимизда туризм жабҳасини ривожлантириш, сайёҳларга жорий этилаётган визасиз кириш тизими, тўғридан-тўғри авиақатновлар ҳақида маълумот берилди. Хитойдан Ўзбекистонга туристлар оқими йилдан-йилга ўсиб бораётгани маълум қилинди.
Тадбирда сўзга чиққан Шанхай вакиллари тақдимот ва намойиш этилган видеороликлар Ўзбекистонга саёҳат қилиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича истиқболдаги режаларни белгилаб олишда муҳим аҳамият касб этди.