Шанхайда Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва сайёҳлик салоҳияти намойиш этилмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Шанхайда «ITB China-2023» ҳалқаро сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.
Унда 60 ортиқ хорижий давлатдан 400 га яқин туркомпания ва агентликлар иштирок этди. Кўргазма майдонида Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва туризм салоҳиятига бағишланган стенд очилди. Ушбу стендда Ўзбекистоннинг диққатига сазовор қадамжолари, маданий қадриятларини ўзида акс эттирувчи турли суратлар жойлаштирилди. Кўргазма меҳмонларига республикамизнинг турли йўналишлари ҳақидаги журналлар тақдим этилди. Шунингдек, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари намуналари ташриф буюрувчиларда алоҳида қизиқиш уйғотди.
Кўргазма ташкилотчиларининг айтишича, 3 кун давом этган тадбирда 20 мингга яқин меҳмон келган.
Ўз навбатида, мамлакатимиз миллий стендига ташриф буюрган ташкилотчилар ва хорижий меҳмонлар юртимизнинг ушбу жабҳалардаги салоҳиятини юқори баҳолашди.
«ITB China 2023» менежери Жорж Жаннакулас:
Кўргазмага хуш келибсиз. Пандемия давридаги чекловлар барча соҳаларга, айниқса туризм соҳасига жуда катта салбий таъсир кўрсатди. Уч йиллик танаффусдан сўнг, ўз фаолиятимизни бошлаш биз учун қувончли.
Бу йилги «ITB China» халқаро кўргазмасида 60 ортиқ хорижий давлатдан 400га яқин ва 700 га яқин Хитой туркомпаниялари вакиллари иштирок этаётганлигини мамнуният билан таъкидлашни истардим. Шу жумладан, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тақдим этилмоқда. Мамлакатингизнинг ушуб тадбирдаги иштироки ўзаро сайёҳлар оқимини янада ошириш ва бу борада амалий ҳамкорликнинг янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
«Kaiyue International travel agency Co. Ltd.» сайёҳлик компанияси раҳбари Лю Тао:
Компаниямиз туризм соҳасида 15 йиллик тажрибага эга. Ўзбекистонга бир неча бора бўлганман. Ўзбек халқининг меҳмондўстлиги, мамлакатингизнинг бой тарихи, маданияти ва гўзал табиати бутун дунёдан сайёҳларни жалб қилишга имкон беради.
Шу сабабли, биз хитойлик сайёҳлар орасида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш ва мавжуд салоҳиятдан фойдаланган ҳолда келгусида юртингизга ташриф буюрувчилар оқимини янада оширишни ўз олдимизга мақсад қилиб олганмиз. Ишонаманки, биз бу мақсадни қисқа муддатларда уддалаймиз.
ШАНХАЙ, 18 сентябрь. /«Дунё» АА/.