Шанхайдаги халқаро кўргазмада Ўзбекистон сайёҳлик имкониятларига бағишланган стенд ташкил этилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Жорий йилнинг 27-29 май кунлари Шанхай шаҳрида бўлиб ўтган "ITB China — 2024" халқаро туризм кўргазмасида Ўзбекистон сайёҳлик имкониятлари намойиш этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Халқаро кўргазмада 80 та давлатдан 600 га яқин компаниялар, 1000 дан ортиқ харидорлар ва кўплаб ОАВ вакиллари иштирок этди.
Кўргазма майдонида Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан мамлакатимизнинг сайёҳлик соҳасидаги имкониятларига бағишланган стенд ташкил этилди.
Ўзбекистон миллий стендида маҳаллий туркомпаниялар, авиакомпаниялар маҳсулотлари ва туризм хизматларини ўзида акс эттирган босма ва видеоматериаллар намойиш этилди.
Тадбирда иштирок этган харидорларнинг асосий қисмини Европа компаниялари ташкил этди. Шунингдек, Осиё ва Океания, Шимолий ва Жанубий Америка ва Африка вакиллари ҳам фаол иштирок этишди.
Ташкилотчиларга кўра, уч кун давом этган кўргазмага 30 мингдан ортиқ меҳмонлар келди.