Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Шанхайдаги ватандош: Дунёдаги илғор тажриба асосида халқимиз турмуш тарзини юксалтириш мақсадида бош қомусимизга тегишли ўзгартиришларни киритиш ва уни жорий этиш ҳозирги даврнинг муҳим вазифаларидан биридир

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Шанхайдаги ватандош: Дунёдаги илғор тажриба асосида халқимиз турмуш тарзини юксалтириш мақсадида бош қомусимизга тегишли ўзгартиришларни киритиш ва уни жорий этиш ҳозирги даврнинг муҳим вазифаларидан биридир

Шанхай Халқаро чет тиллар университетининг халқаро алоқалар бўйича докторанти Юлдуз Сафарова мамлакатимизда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотларга муносабат билдирар экан, «Дунё» ахборот агентлигига қуйидаги фикрларини баён этди:

- Мен кўп йиллардан бери Хитойда таълим олиш мақсадида истиқомат қилиб келаётган бўлсам ҳам Ўзбекистондаги барча янгилик ва ўзгаришларни оммавий ахборот воситалари орқали диққат билан кузатиб бораман.

Чет элда яшаётган ҳар бир ўзбекистонлик юртимизда рўй бераётган янгиликлардан доимо хабардор бўлиши лозим, деб ҳисоблайман.

Конституциямизга муайян ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳозирги замон талабларидан бири, деб ўйлайман, чунки дунё шиддат билан ўзгариш ва ривожланишда давом этмоқда. Биз ҳам бу жараёндан четда туришимиз ғайри имкон. Жаҳоннинг илғор тажрибасига таяниб, Ўзбекистон халқининг турмуш тарзини юксалтириш мақсадида Асосий қонунимизга тегишли ўзгартиришлар киритиш ва уни амалиётга жорий этиш ҳозирги даврнинг муҳим вазифаларидан бири, деб биламан.

Ҳозирги кунда юртимизда инсон қадри-қимматининг нақадар ортиб бораётганини янгиланаётган Бош қомусимиз лойиҳасидан ҳам билса бўлади. Ёшлар масаласига кўрсатилаётган эътибор бўйича ҳам худди шундай фикрни билдириш мумкин.

Шу боис мен 30 апрель куни ўтказиладиган референдумда фаол қатнашаман. Фурсатдан фойдаланган ҳолда Шанхай шаҳридаги ўзбекистонлик ёшлар ва барча ватандошларни ушбу муҳим сиёсий тадбирда фаол қатнашишга чақираман.
«Дунё»ИА