Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Шавкат Мирзиёев: Ҳамма ҳаракатларимиз тагида инсон қадрини улуғлаш мақсади бор

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Шавкат Мирзиёев: Ҳамма ҳаракатларимиз тагида инсон қадрини улуғлаш мақсади бор

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги 59 мактаб-интернатни бориб кўрди.

Бу муассаса 1974 йилда қурилган, 2009 йилда капитал таъмирланган. Ўқув бинолари, ётоқхона ва ошхонада зарур шароитлар яратилган. Ҳозирги кунда муассасада 259 нафар кўзи ожиз болалар билим олмоқда.

Мактабда фанлар ва мусиқа тўгараклари йўлга қўйилган. Кўплаб ўқувчилар санъат ва спорт йўналишларида халқаро миқёсда муваффақиятларга эришган. Ўтган йили мактаб-интернатни тамомлаган 19 нафар ёшдан 9 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга кирган.

Давлатимиз раҳбари ўқувчи ва ўқитувчилар билан суҳбатлашди. Улар 2003 йилда, Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти ҳокими бўлган пайтда ҳам бу ерга келганини ёдга олишди. Мактабдаги шароитлар, ўқишга киришдаги имтиёзлар учун давлатимизга миннатдорлик билдирди.

Ҳамма ҳаракатларимиз тагида инсон қадрини улуғлаш мақсади бор. Бугун бу ерга сизларнинг хоҳиш-истакларингиз, муаммоларингизни билиш учун келдим. Мақсадимиз - яхши ўқиб, ишлаб, жамиятда ўрин топишингиз учун шароит яратиш, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ўқитувчилар брайль алифбосидаги янги дарсликлар, айниқса, чет тили бўйича китоблар, компьютер клавиатуралари етишмаётганини айтди. Имконияти чекланган болалар билан ишлаш малакасига эга психологлар ҳам кам.

Президентимиз буларнинг ҳаммасини инобатга олиб, кўзи ожиз инсонлар учун имкониятлар кенгайтирилишини таъкидлади.

Шундай қарор қабул қиламизки, аввало мактабларнинг ўзида ўқувчилар касбга ўргатилади. Ҳар бир олийгоҳда, ташкилотда кўзи ожиз инсонлар учун алоҳида ўринлар бўлади. Бу соҳадаги энг катта қийинчиликлардан бири - мактабгача таълим. Шунинг учун ҳар бир мактаб-интернат ёнида боғча ҳам қуриш керак, - деди давлат раҳбари.

Бу борада ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича мутасаддиларга кўрсатма берилди.

UzA