Шавкат Мирзиёев: 2020 йилда 23 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирилади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
ТОШКЕНТ, 24 январь. /“Дунё” АА/. Бу борадаги фикрлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга тақдим этаётган Мурожаатномасида қайд этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари жорий йилда мамлакатимизда фаол инвестиция сиёсатини изчил давом эттириш ҳақида сўз юрита туриб, жорий йилда 23 миллиард доллар инвестиция ўзлаштирилишини маълум қилди. Бунинг натижасида эса 206 та янги йирик қувватлар ишга тушурилади.
Шавкат Мирзиёев ушбу йирик қувватлар сирасига “Навоийазот” акциядорлик жамияти, “Шўртангазкимё” мажмуаси, Тошкент металлургия заводи лойиҳалари, шунингдек, Тошкент метрополитенининг янги линияси ишга тушишини қайд этди.
Мурожаатда билдирилишича, солиқ сиёсатида илк бор солиқни бўлиб тўлаш тизими жорий этилади.