Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Шавкат Мирзиёев: Даромади кўпайса, фермер илмга эътибор беради

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Шавкат Мирзиёев: Даромади кўпайса, фермер илмга эътибор беради

Президент Шавкат Мирзиёев Избоскан туманидаги “Рустамжон Замин ривожи” фермер хўжалиги даласида ғалла ҳосилини кўрди.

Хўжаликда 55 гектардан зиёд ерга буғдой экилган. Унинг ҳар гектаридан 72 центнердан зиёд ҳосил олиш кутилмоқда. Шундан 177 тонна давлат ресурслари учун сотилади, 225 тонна ўз ихтиёрида қолади.
13 гектарда ёмғирлатиб суғориш жорий қилинган. Ғалладан бўшаган майдон такрорий экин экиш учун 200 нафар аҳолига ажратиб берилмоқда.
Давлатимиз раҳбари ғалланинг нави, ҳосилдорлиги билан қизиқди.
Ғалла ҳосилдорлигини 100 центнерга чиқариш чораларини кўриш керак. Шунда фермернинг ҳам, ишчиларининг ҳам даромади ошади. Даромади кўпайса, фермер илмга эътибор беради, янгича ишлашга ўтади, қўни-қўшнисига, ёшларга фойдаси тегади, - деди Шавкат Мирзиёев.
Шу ерда вилоят фермерлари, ёшлар вакиллари билан мулоқот бўлди.
Бугун Андижонга келишимдан мақсад одамлар ислоҳотларнинг фойдасини сезяптими, рўзғорида ўзгариш бўлдими, халқни рози қилиш учун яна нималар қилиш керак, деган саволларга жавоб топиш, деди Президент. - Юриб кўряпман, албатта, ўзгариш бор. Лекин бу бизни қониқтирмайди. Янада кўпроқ ишчи жойлар, маҳаллаларда шароитлар қилишимиз керак.
Учрашувда қишлоқларда саноатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хонадонларда паррандачилик, томорқачиликни кенгайтириш масалалари ҳақида сўз борди.
Ислоҳотларнинг кучи - маҳаллада, - дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.

УзА