Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан музокара ўтказди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 сентябрь куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида Тожикистон етакчиси Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги раислигини юқори баҳолади ва Президентимиз раҳбарлигида Самарқандда рўй берган улкан янгиланишларни алоҳида қайд этди.
Самарқанд саммити якунлари ШҲТ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаши ва ташкилотнинг халқаро нуфузини юксалтириши шубҳасиз экани таъкидланди.
Президентлар биродар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил кенгайиб, мустаҳкамланаётганини мамнуният билан қайд этдилар.
Жорий йил бошидан ўзаро савдо ҳажми 16 фоизга ошди. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида, шу жумладан электротехника, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт ва бошқа соҳаларда қўшма кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ва бутун минтақа манфаатларига жавоб берувчи лойиҳа - Яван ГЭСни барпо этиш бўйича ишлар бошлангани муҳим аҳамият касб этишини қайд этдилар.
Ҳудудлараро ва маданий-гуманитар ҳамкорлик фаол ривожланмоқда.
Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
“Дунё” АА