Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Шавкат Мирзиёев Навоий вилояти сайловчилари билан учрашди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Шавкат Мирзиёев Навоий вилояти сайловчилари билан учрашди

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 13 октябрь куни Навоий вилояти сайловчилари билан учрашди.

Учрашувни номзоднинг вилоят бўйича ишончли вакили Қ.Санақулов очди.

Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури юзасиданмаъруза қилди.

Номзоднинг дастурида мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, қонун устуворлиги ва тинчликни мустаҳкамлаш бўйича ўнта йўналиш белгиланган. Жумладан, Навоий вилоятидаги улкан имкониятларни тўлиқ ишга солиб, туман ва шаҳарлар, қишлоқ ва маҳаллаларни ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича беш йиллик режа ишлаб чиқилган.

Аввало, аҳолини касбга ўргатиш чора-тадбирларига тўхталиб ўтилди. Шу мақсадда Навоий кончилик институти негизида қарийб 15 минг талабани ўқитадиган Политехника университети ташкил этилиши айтилди. Умуман, келгуси беш йилда 60 мингга яқин ишсиз ва ёшлар касб-ҳунар ва бизнес кўникмаларига эга бўлади.

Аҳолига муносиб яшаш шароитлари яратиш бўйича ҳам улкан мақсадлар қўйилган. Навоий шаҳрида 4 минг ва туманларда 14 минг хонадонли кўп қаватли уйлар, Зарафшонда Саноатчилар шаҳарчаси ҳамда Кармана туманида “Бағдод тажрибаси” асосида Янги Ўзбекистон мавзеси қурилиши режалаштирилган. Келгуси беш йилда минг километрдан зиёд ичимлик суви ва 5 минг километр электр тармоғи, 6 минг километр автомобиль йўллари қурилиши мўлжалланган.

Номзоднинг дастурида иқтисодиётни ривожлантириш, иш ўринлари ва экспортни кўпайтириш энг асосий вазифалар этиб белгиланган. Хусусан, Навоий вилоятида келгуси беш йилда 9 миллиард долларлик 2 минг 200 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириб, 75 мингта янги иш ўрни яратиш мақсад қилинган.

Умумий қиймати 3 миллиард 400 миллион доллар бўлган газ-кимё технологик кластери ташкил этиш, қарийб 3 миллиард долларлик 7 та электр станциясини ишга тушириш шулар жумласидандир.

Тўқимачилик саноатида 120 та йирик лойиҳа доирасида 27 мингта, чарм-пойабзал тармоғида 68 та лойиҳа натижасида 13 мингта янги иш ўрни ташкил этилади. Тоғ-кон саноатида 52 та лойиҳа бажарилиб, 7 мингдан ортиқ кишининг бандлиги таъминланади.

Умуман, келгуси беш йилда ишга тушириладиган қувватлар ҳисобига, ҳудудий экспорт ҳажми 6 баробарга кўпайиб, 900 миллион долларга етказилади.

Вилоятда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали 70 мингта янги иш жойлари яратиш мўлжалланган. Бунинг учун ҳар бир маҳаллага ҳоким ёрдамчиси бириктирилиб, аҳолига ташкилий-молиявий кўмак кўрсатилади. Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ҳар йили 500 миллиард сўмдан зиёд маблағлар ажратилади.

Қишлоқ хўжалигидаги вазифаларга ҳам тўхталиб ўтилди. Жумладан, экин ерларини лазерли текислаш, сув таъминотини яхшилаш, мева-сабзавотчилик ва чорвачиликни кенгайтириш борасидаги режалар маълум қилинди.

Тиббиёт ва таълим масканлари қуриш, хизматлар сифатини ошириш чора-тадбирлари ҳам қайд этилди.

Умуман олганда, келгуси беш йилда Навоий вилоятини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш учун давлат ҳисобидан 40 триллион сўм ажратилиши, жами 180 мингта янги иш ўрни ташкил этилиши мақсад қилинган.

Бугун – доимий ҳаракат замони, чинакам кураш замони. Бу курашда биз ғолиблар сафида бўлишимиз шарт. Агар ана шундай улуғ ишонч билан яшасак, ишласак, албатта натижа бўлади. Жонажон Ўзбекистонимиз албатта энг ривожланган давлатлар қаторига киради. Бу мақсадлар йўлида мен бутун халқимиз қатори Навоий аҳлига суянаман, - деди Шавкат Мирзиёев.

Учрашув қатнашчилари, туман студияларидаги сайловчилар билан самимий суҳбат бўлди. Улар вилоятни ривожлантириш имкониятлари, жойлардаги муаммолар бўйича фикрларини билдирди. Шавкат Мирзиёев аҳоли таклифларини ўз дастурига киритиш ва амалга оширишга ваъда берди.

УзА