Шавкат Мирзиёев: Трансчегаравий тусдаги эпидемиологик таҳдидларга қарши курашишда тажриба алмашишни кучайтиришни таклиф этамиз
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев 4 ноябрь куни бўлиб ўтган Импорт маҳсулотлар учинчи Хитой халқаро кўргазмаси очилиш маросимидаги нутқида коронавирус пандемиясига қарши курашиш масаласига ҳам алоҳида тўхталди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«COVID-19 пандемияси билан боғлиқ вазият глобал кун тартибининг асосий масаласи бўлиб қолмоқда», - деб таъкидлади давлатимиз раҳбари. У ушбу инқироз чўзилиши мумкинлигини истисно қилмади. Ўз-ўзидан равшанки, ишлаб чиқариш суръатларининг пасайиши, тиббий товарларга эҳтиёжларнинг ортиши, молиявий беқарорлик ва глобал етказиб бериш занжирларининг бузилиши шароитида ҳеч бир мамлакат якка ҳолда пандемиянинг салбий оқибатларини енгиб ўта олмайди.
— Вазият ушбу ҳаётий муҳим масалада жипслашишни, мувофиқлашган ва, энг муҳими, самарали ҳаракатларни тақозо этмоқда, — деди Ўзбекистон Президенти. — Шу муносабат билан тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни, пандемия ва трансчегаравий тусдаги эпидемиологик таҳдидларга қарши курашишда тажриба алмашишни кучайтиришни таклиф этамиз.
/«Дунё» АА/.