Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов Самарқандда Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг Самарқандга ташрифи Ислом Каримов мақбараси зиёратидан бошланди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, у давлат раҳбари ҳамроҳлигида мажмуага бориб, биринчи президент қабрига гул қўйди. Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди.
Туркманистонлик меҳмонлар Мирзо Улуғбек музей-мажмуасини бориб кўрди. Ушбу мажмуа буюк олим қурдирган расадхона ёнида ташкил этилган. Музей икки зал ва олти бўлимдан иборат. Ундан Мирзо Улуғбек даврига оид юздан зиёд ашёлар, китоблар, қўлёзмалар, асл нусхадаги квадрант асбоби ўрин олган.
Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Амир Темур мақбарасини ҳам зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди. Меҳмонларга буюк соҳибқироннинг ҳаёти, саркардалик маҳорати, улкан давлати ҳақида сўзлаб берилди.
Давлат раҳбарлари Регистон мажмуасига ташриф буюрди. Мажмуадаги уч муҳташам обида – Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасалари тарихи ҳақида сўзлаб берилди. Халқ меъморчилик анъаналари, мақбаралардаги нақшлар ва маънолар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.
“Дунё” АА