Шерзод Асадов Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари ва Президент матбуот котиби этиб тайинланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари ва Президент матбуот котиби этиб тайинланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Шерзод Асадов 1981 йил 4 май куни Бухоро вилоятида туғилган. Ташқи ишлар вазирлиги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган.
2007 йилдан бошлаб Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тизимида, жумладан, марказий аппарат ва чет элдаги дипломатик ваколатхоналарда турли лавозимларда ишлаган.
2015-2017 йилларда Ташқи ишлар вазирининг ёрдамчиси, 2017-2018 йилларда мамлакатимизнинг Австриядаги элчихонаси маслаҳатчиси - Муваққат ишлар вакили, 2018 йилдан Ўзбекистон элчиси, Вена шаҳрида жойлашган ЕХҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили бўлиб фаолият юритган.
Шерзод Асадов 2020 йил январь-март ойларида ЕХҲТ Доимий Кенгашининг Иқтисодий-экологик қўмитаси раиси этиб тайинланган.
2020 йил 19 мартдан бошлаб Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Рус, инглиз, испан ва турк тилларини билади.
/«Дунё» АА/.