Шифокорнинг нафақат устидаги халати, энг аввало, кўнгли ҳам, қўли ҳам пок бўлиши лозим – Президент
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқоти давом этмоқда.
Тиббиёт аҳли орасида касбий ҳалоллик ва поклик муҳитини мустаҳкамлаш, коррупция балосидан бутунлай қутулиш учун барчамиз – врач ва ҳамширалар ҳам, беморлар ҳам, раҳбар ва мутасаддилар ҳам биргаликда ҳаракат қилишимиз керак. Шифокорнинг нафақат устидаги халати, энг аввало, кўнгли ҳам, қўли ҳам пок бўлиши лозим. Унутманг, давлат тиббиёт тизимини ривожлантириш, соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш учун шунча катта маблағ ва ресурсларни сафарбар этаётган экан, энди бу борада ҳар қандай қонун бузилишларига, таъмагирлик ва порахўрлик кўринишларига қарши қатъий кураш олиб боради,– деди Президент. – Беморларни фақат дори билан эмас, балки меҳр билан, ақл билан даволаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Минг афсуски, соғлиқни сақлаш муассасаларида айрим шифокорларнинг аҳоли билан қўпол муомалада бўлиши, одамларни менсимаслик, ўз вазифасини суиистеъмол қилиши каби салбий ҳолатлар ҳамон учраб турибди.
Бундай вазиятни ўзгартириш учун, аввало, тиббиёт ходимларининг маънавий дунёсини, беморлар билан мулоқот маданиятини юксалтириш зарур. Донишманд адиблардан бирининг чуқур маъноли гапи бор: “Инсоннинг ҳамма нарсаси – қиёфаси ҳам, либоси ҳам, қалби ва фикри ҳам гўзал бўлиши керак”.
Ўйлайманки, бу сўзлар авваламбор сизларга – тиббиёт аҳлига қарата айтилган. Шахсан мен, Президент сифатида, Сизларнинг машаққатли меҳнатингизни юксак қадрлайман. Қолаверса, шифокорнинг фарзанди бўлганимдан ғурурланаман. Шу сабабли, барча тиббиёт ходимлари жамиятимизнинг энг маданиятли қатлами, зиёлиларимизнинг энг пешқадам вакиллари бўлишларини орзу қиламан. Сизлар ана шундай юксак мақомга албатта муносибсиз.
ЎзА