Шу йил меҳрибонлик ва болалар уйларидан 300 нафар ўғил-қиз оилавий муҳитга қайтди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Бу ҳақда Президент раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилишда таъкидланди.
Ҳозирда оилавий муҳитдан ажралган ҳолда таълим-тарбия олаётган яна 500 нафар бола бор.
Масъул идораларга Миллий гвардия тажрибаси асосида 500 нафар болани оилавий болалар уйига жойлаштириш ва таълим олиши учун шароит яратиш топширилди.
Назоратсиз ва қаровсиз болалар яшаши, ўқишига ихтисослашган мактаблар рўйхати қайта кўриб чиқилади, уларда бундай болалар учун 5 фоиз квота бўлади.
Бунда ушбу мактабларга болаларни Ижтимоий ҳимоя агентлиги йўлланмаси асосида юбориш кўзда тутилади.
Умуман, ногиронлиги бор ҳамда ота-она меҳридан бебаҳра қолган болаларнинг сифатли таълим-тарбия олиши ва оилавий муҳитга қайтишини ташкил қилиш масалаларини мувофиқлаштириш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ш.Мирзиёева зиммасига юклатилди.
Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди.