Швеция элчиси Ўзбекистондаги фаолиятини якунламоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Швециянинг Ўзбекистондаги элчиси (қароргоҳи Стокгольм шаҳрида) Ингрид Терсманни мамлакатимиздаги дипломатик миссияси якунланаётгани муносабати билан қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашув чоғида вазир элчининг Ўзбекистон-Швеция муносабатларини кенгайиштириш ва мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини юқори баҳолади.
Сўнгги йилларда сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар сезиларли даражада фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.
Стокгольм шаҳрида очилиши режалаштирилган Ўзбекистон элчихонаси икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Ўз навбатида, Ингрид Терсман ўз фаолияти давомида (2016-2021 йиллар) Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик, ижтимоий-иқтисодий, суд-ҳуқуқ ислоҳотларига гувоҳ бўлганини билдирди.
Швеция элчиси мамлакатимизда миссиясини муваффақиятли амалга ошириши учун яратилган қулай шарт-шароитлар учун Ўзбекистон томонига миннатдорчилик изҳор этди.
(“Дунё” АА).