Швейцария билан профессионал таълим соҳасида 12 йиллик лойиҳа ишга тушмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда 2021-2033 йилларга мўлжалланган “Ўзбекистонда профессионал таълим соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Тошкент шаҳар ҳокимлиги манбасига асосланиб.
Жорий йил Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигида Швейцариянинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Оливье Шав бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда мамлакатимизда лойиҳани мувофиқлаштирувчи ташкилот – Helvetas Swiss Intercooperation компаниясининг минтақавий директори Анна де Бир иштирок этди.
Маълумот учун, Helvetas Swiss Intercooperation – мустақил ташкилот бўлиб, 1995 йилда ривожланаётган давлатларга ёрдам кўрсатиш учун ташкил этилган. Ҳозирги кунда у дунёдаги 32 та мамлакат аҳолиси турмуш фаровонлигини юксалтиришга кўмаклашишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширмоқда.
/«Дунё» АА/.