Швейцария билан Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий Лойиҳаси битими имзоланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (ШТҲА) «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий Лойиҳаси, Фаза-2» ҳақида битим имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.
Битим Швейцария Конфедерациясининг Ўзбекистондаги элчиси Оливье Шав ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев томонидан имзоланди.
Лойиҳанинг умумий бюджети 4,6 миллион Швейцария франкига тенг бўлиб, у 2020-2023 йилларда амалга оширилади.
Унинг доирасида республикамиздаги 13 та ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва 152 та туман ирригация бўлимларида сувдан самарали фойдаланишни мониторинг қилиш тизими яратилади.
Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий Лойиҳаси» ШТҲА нинг «Марказий Осиёда сув ресурсларини бошқариш ҳудудий дастури» доирасидаги фаолиятининг мантиқий давоми сифатида режалаштирилган. Лойиҳа Ўзбекистонда сув ресурсларини интеграллашган ҳолда бошқариш орқали қишлоқ аҳолиси яшаш шароитини яхшилаш имконини ҳам беради.
Лойиҳа Сув хўжалиги вазирлигига мамлакат сув хўжалиги соҳаси учун «Сув ресурсларини интеграллашган ҳолда бошқариш» тамойилларига асосланган умумий стратегик ва меъёрий-ҳуқуқий базани яратишда кўмаклашишда давом этади. Унга кўра, сув хўжалиги соҳасининг барқарорлигига эришиш учун «2020-2030 йилларда сув хўжалиги соҳасини ривожлантириш» концепциясини «Сув ресурсларини интеграллашган ҳолда бошқариш» тамойилларига асосланиб якунлаш ва худди шу мақсадда “Сув ресурсларини бошқариш ва суғориш соҳасини ривожлантириш” стратегиясини ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Лойиҳа вазирлик қошидаги Aхборот-таҳлил ва ресурс марказига «Сув ресурсларини интеграллашган ҳолда бошқариш» тамойилларига асосланган базанинг амалга оширилишини ҳаракатга келтирувчи куч сифатида фаолият юритиш имконини беради.
UzA