Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги билан келишув шартномаси имзоланди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси миссияси раҳбари ўринбосари Андрин Финк билан учрашув ўтказди. Унда Ўзбекистонда IТ-таълимни ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги ҳамда IТ-таълим уюшмаси ўртасида “Ўзбекистонда IТ ва рақамли таълим ландшафтини ривожлантириш инклюзив ўсиш учун манфаатдор томонларни боғлаш” лойиҳаси доирасида келишув шартномаси имзоланди.
Ушбу лойиҳа рақамли таълим орқали жамиятда инклюзив ўсишни таъминлаш ва иқтисодий ривожланишни жадаллаштиришни мақсад қилган. Лойиҳа доирасида ёшларнинг IТ саводхонлигини ошириш, малака ошириш имкониятларини тақдим этиш, шунингдек, олис ҳудудларда яшовчи ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлаш кўзда тутилган.
Лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида аҳолининг рақамли кўникмалари ҳолати таҳлил қилинади. Бозор эҳтиёжларига мос янги касблар аниқланади ва IТ-таълим ресурсларини бирлаштирувчи платформа ишлаб чиқилади.
Лойиҳа доирасида IТ-таълим йўналишини ривожлантириш учун Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан IТ-таълим уюшмаси нодавлат нотижорат ташкилотига 150 минг доллар миқдорида грант маблағи ажратилди.
Таъкидлаш лозимки, Швейцария билан олиб борилаётган ушбу ҳамкорлик мамлакатда рақамли трансформация жараёнини тезлаштиради. Шунингдек, иқтисодий имкониятларни кенгайтиради ва Ўзбекистоннинг IТ бозорида халқаро рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.