Швейцарияда Рамсар конвенцияси доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Жузипбек Казбеков Женевада халқаро аҳамиятга эга бўлган сувда сузувчи қушларнинг яшаш жойлари бўлган сувли-ботқоқ жойлар тўғрисидаги Рамсар конвенцияси бош котиби Марта Уррего билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Сувли-ботқоқли ҳудудлар табиатнинг ажралмас бўлагидир. Улар сайёрамизда экологик мувозанатни сақлаш, озиқ-овқат ва бошқа истеъмол маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни қондириш, биологик хилма-хилликни таъминлаш, жамиятни барқарор ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Ушбу ноёб табиий ҳудудларни муҳофазалаш мақсадида 1971 йил 2 февралда Эроннинг Рамсар шаҳрида сувда сузувчи қушларнинг асосий яшаш манзили бўлган халқаро аҳамиятга эга сувли-ботқоқли ҳудудлар тўғрисида халқаро конвенция қабул қилинган.
Таъкидлаш лозимки, ҳозирда Ўзбекистон ҳудудида Рамсар конвенцияси рўйхатига киритилган Денгизкўл (2002) Aйдар-Aрнасой кўллар тизими (2008), шунингдек, Қуйимозор ва Тўдакўл сув омборлари (2020) дан ташкил топган 3 та объект мавжуд.
Учрашувда Конвенсия доирасида ҳамкорликни кенгайтириш борасида эришилган ютуқлар эътироф этилиб, истиқболдаги режалар хусусида фикр юритилди.
Ўзбекистон вакиллари табиий ресурсларни барқарор бошқариш соҳасидаги бугунги ҳолат ва олиб борилаётган ишлар, шунингдек, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни, шу жумладан Рамсар конвенциясига киритилган объектларни сақлаш ва кенгайтириш режалари ҳақида маълумот тақдим этилди.
Томонлар Конференциянинг жорий йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган 14-конференциясида мамлакатмиз иштироки муҳимлигини таъкидлади. Мазкур анжуманда 2020 йилдан кейинги биохилма-хилликнинг глобал тизими ва глобал мақсадларга эришишнинг асосий кўрсаткичлари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Марта Уррего Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 75-сессияси томонидан 2021 йил 30 августда қабул қилинган Рамсар конвенцияси қабул қилинган 2 февраль санасини Бутунжаҳон сув-ботқоқли ерлар куни деб эълон қилувчи резолюциясини қабул қилиш ташаббуси Ўзбекистон томонидан қўллаб қувватлангани учун миннатдорчилик билдирди.
«Дунё» АА