Швейцариядан муносабат: Ўзбекистон ХМТ билан самарали ҳамкорликнинг намунаси ва мамлакатда ижтимоий адолатни таъминлаш бўйича модель бўлиб хизмат қилади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Швейцариянинг "Diva International" журнали бош муҳаррири Марит Восс "Дунё" АА учун интервьюсида Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) бош директори Жильбер Унгбонинг Ўзбекистонга буюрган ташрифи ҳақидаги фикрларини билдирди:
— Ўзбекистон ижтимоий адолатга содиқлигини яна бир бор намойиш қилди. Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Жильбер Унгбони мамлакатингизга ташрифи бунга мисолдир.
Ташриф давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан самарали ва конструктив учрашув ўтказилди. ХМТ бош директори Ўзбекистоннинг меҳнаткашлар ҳуқуқларини таъминлаш, иш ўринларини яратиш ва халқаро конвенцияларни имплементация қилиш борасидаги ютуқларига юқори баҳо берди.
Бош котиб Жильбер Унгбони Тошкентда бўлиб ўтган "Бандлик ва ижтимоий ҳимояни уйғунлаштириш орқали Ўзбекистонда ижтимоий адолат тамойилларини мустаҳкамлаш" мавзусидаги халқаро конференцияда ҳам иштирок этди. Айтиш жоизки, ушбу нуфузли халқаро конференцияда БМТ, халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг юқори мартабали вакиллари қатнашди.
Хулоса ўрнида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ХМТ билан самарали ҳамкорликнинг намунаси ва мамлакатда ижтимоий адолатни таъминлаш бўйича модель бўлиб хизмат қилади.