Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Швейцариядан муносабат: Ўзбекистон ва Мўғулистон ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун улкан салоҳиятга эга

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Швейцариядан муносабат: Ўзбекистон ва Мўғулистон ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун улкан салоҳиятга эга

Ўзбекистон-Швейцария Савдо-саноат палатаси бошқаруви раиси Гульнора Салимова "Дунё" АА учун интервьюсида Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг Ўзбекистонга давом этаётган давлат ташрифи ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Ўзбек-мўғул муносабатлари кўп асрларга бориб тақалади ва бугунги кунга қадар бу икки давлат халқларининг қадимги цивилизациясига хос бўлган этнолингвистик хусусиятлари, маданий қадриятлари, анъана ва урф-одатлари жуда ўхшаш.

Минг йиллар давомида туркий ва мўғул қабилалари ёнма-ён яшаб, ягона этник-маданий муҳит яратиб, бир-бирини бойитиб, мустаҳкамлаб келган.

Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги дипломатик муносабатларни ривожлантиришнинг ҳозирги босқичида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва турли соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтириш икки давлат ташқи сиёсатининг муҳим босқичдир.

Қайд этиш керакки, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух Ўзбекистонга давлат ташрифи икки давлат ўртасида 1992 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён 32 йил ичида илк бор амалга оширилмоқда. Бу, шубҳасиз, Мўғулистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга муҳим туртки беради, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни янги иқтисодий ва маданий мазмун билан бойитади.

Ўзбекистон ва Мўғулистон савдо-иқтисодий, геология, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, саноат ва транспорт-логистика соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун улкан салоҳиятга эга.

Маълум бўлишича, ташриф чоғида томонлар икки мамлакат ҳукуматлари ва идоралари ўртасида мазкур тармоқларни ривожлантириш ва жорий лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган 10 дан ортиқ ҳужжат имзолади. Шунингдек, ташриф доирасида Мўғулистоннинг Тошкентдаги элчихонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мамлакатларда товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, халқаро бозорларга интеграциялашувнинг рақобатбардош механизмларини ишга тушириш учун барча шарт-шароит мавжуд. Бунга ташриф давомида имзоланган Савдо, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик тўғрисидаги 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳукуматлараро дастур ҳамда Тошкент ва Улан-Батор шаҳарлари савдо уйларининг очилиши ёрдам беради.

Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги ҳамкорликнинг сўнгги 30 йилида эришилган ютуқларни таҳлил қилиб, келгуси йиллардаги шериклик истиқболлари ва йўналишларини баҳолаган ҳолда, давлат раҳбарларининг дўстона руҳда ўтган учрашувлари, ҳақиқатан ҳам, тарихий аҳамиятга эга ва Ўзбекистон-Мўғулистон муносабатлари тараққиётда янги саҳифа очади.