Швейцариялик шифокорлар Ўзбекистонда аортокоронар ва миниинвазив жарроҳлик амалиётларини ўтказади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистонга Цюрих (Швейцария) клиникасининг юракни даволаш ва жарроҳликка ихтисослашган шифокорлар гуруҳи келади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
8-17 ноябрь кунлари швейцариялик шифокорлар беморларни тиббий кўрикдан ўтказади, туғма юрак нуқсонлари бўлган кишиларни операция қилади, аортокоронар ва миниинвазив жарроҳлик амалиётларини ўтказади. Бундан ташқари, улар томонидан ўзбекистонлик ҳамкасблари учун интервенцион кардиологиянинг замонавий усулларидан фойдаланиш бўйича тренинглар ва маҳорат дарслари ўтказиш режалаштирилган.
Швейцариялик мутахассисларнинг Ўзбекистонга ташрифи масалалари мамлакатимизнинг Франкфурт-Майн (Германия) шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Швейцариянинг “EurAsia Heart” (EAH) тиббиёт жамғармаси вакиллари билан ўтказилган музокаралар доирасида ишлаб чиқилди.
EAH 2006 йил Цюрих шаҳрида ташкил этилган. Жамғарманинг асосий фаолияти юрак-қон томир касалликлари соҳасида малакали тиббий ёрдам кўрсатиш ва тиббиёт ходимларини тайёрлашга кўмаклашишдан иборат.
/"Дунё" АА/.