Сингапурдаги ватандош: Янгиланаётган Конституцияда ёшлар ҳуқуқларининг интеграциялашуви Янги Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати устувор йўналиш эканлигини кўрсатади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
«Дунё» АА учун интервьюсида Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳот юзасидан қуйидаги фикрларини баён қилди:
Сўнгги йилларда халқимиз муҳим сиёсий ўзгаришларни бошдан кечирди. Бу ёшларга қаратилаётган эътиборнинг кучайиши, таълим сифатининг юксалиши, фикр эркинлигининг ортишида яққол намоён бўлмоқда. Ушбу кенг кўламли ислоҳотлар салмоқли сиёсий
ва ижтимоий тараққиётнинг пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳот ҳам мазкур тараққиёт жараёнларининг асосий таркибий қисми ҳисобланади.
Жумладан, янгиланаётган Конституцияда ёшлар ҳуқуқларининг интеграциялашуви Янги Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати устувор йўналиш эканлигини кўрсатади. Мамлакатимиз ва хориждаги ёшларга кўрсатилаётган эътибор бу мажбуриятни янада мустаҳкамлайди.
Конституция мамлакатнинг Асосий қонуни бўлиб,
у замонавий даврни ўзида акс эттириши керак.
Бош қомусимизга «шахс – жамият – давлат» тамойили киритилаётган ўзгартишларни ва ёшларга катта эътибор қаратилаётганини юқори баҳолайман. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, мен қатори хорижда таълим олаётган ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини давлатимиз томонидан қўллаб-қувватлаш баробарида биз, навқирон авлодни мамлакатимиздаги янгиланиш жараёнларига ҳисса қўшишга ундамоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақираман.
CИНГАПУР, 25 апрель. /«Дунё» АА/. «London School of Business and Finance» институти талабаси, ватандошимиз Бегзодбек Икромов